23:30 03.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Фармон бизнеснинг халқаро миқёсдаги имкониятларини ҳам кенгайтиришга хизмат қилади
Президентимизнинг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони нафақат маҳаллий тадбиркорлар, балки хорижий ишбилармонлар томонидан ҳам мамлакатда қулай ва кафолатланган бизнес юритишга имкон яратиши, маҳаллий ишбилармон доира вакиллари билан ҳамкорликда йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг йўл очишга хизмат қилиши таъкидланмоқда. Клара ЖУМАМУРОТОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O`zLiDeP фракцияси аъзоси:— Мустақиллик йилларида мамлакат иқтисодиётини барқарор юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини оширишнинг муҳим омили бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қулай ишбилармонлик муҳити ҳамда ишончли ҳуқуқий кафолатлар яратилгани соҳанинг бугунги тараққиётини таъминлаш имконини берди, албатта. Юртбошимизнинг “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эса бу борадаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида кичик бизнеснинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини кескин оширишга қаратилгани билан ҳам тадбиркорлар эътиборини тортаяпти. Ундан кўзланган асосий мақсад тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ тартиб-таомилларнинг барча турларини қисқартириш, соддалаштириш ва очиқ-ойдинлик даражасини ошириш, бизнесни юритиш шарт-шароитларини баҳолаш мезонларининг жаҳон амалиётида ҳамма томонидан қабул қилинган тизимини жорий этиш ва шу асосда ишбилармонлик ва инвестиция муҳити даражасининг халқаро рейтингини янада оширишдир. Айниқса, фармонда ташқи иқтисодий фаолият йўналишида бир қатор имтиёз ва енгилликлар яратилаётгани юртимиз тадбиркорларининг ташқи, хорижий сармоядорларнинг эса ички бозорлардаги мавқеини янада мустаҳкамлаб, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш суръатини оширади. Масалан, фармонда хориждан олиб келинаётган товарларни декларация қилишнинг, янги механизми, яъни товар божхона ҳудудига кириб келгунга қадар божхона ҳужжатларини расмийлаштириш жорий қилинмоқда. Бунда тадбиркор ўз товари учун божхона тўловларини юк келгунга қадар тўлаш ва юк келиб тушган куннинг ўзидаёқ бир неча соат ичида божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиш имкониятига эга бўлади. Бу, ўз навбатида тадбиркорнинг вақтини тежайди, товарнинг пул шаклидаги айланишини тезлаштиради ва божхона ҳудудида сақлаш учун тўланадиган харажатларни қисқартиради. Шароф АМОНОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O`zLiDeP фракцияси аъзоси: — Фармонда ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган тадбиркорларнинг ўз маҳсулотларини экспорт қилишлари учун ҳужжатларни расмийлаштиришда он-лайн хизматидан фойдаланиш белгиланаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу тадбиркорлар учун жуда катта қулайлик бўлиб, ортиқча қоғозбозлик ва чекка ҳудудлардан шаҳар марказига келиб-кетиш харажатларини кескин қисқартиради. Маълумки, шу кунгача тадбиркорлар ишлаб чиқариш жараёнида зарур бўлган технологияларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини хориждан харид қилганларида «Ўзстандарт» агентлигига қарашли синов лабораториялари имконияти етарли эмаслигидан қатор муаммоларга дуч келардилар. Бундай ҳолатда тадбиркор мувофиқлик сертификати олиш учун марказга қатнар ва бунинг учун қўшимча ҳақ тўларди. Бунинг оқибатида ишлаб чиқарувчи корхона ҳам, ишловчилар ҳам маълум бир муддат ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўларди. Энди эса республикамизга кириб келаётган эҳтиёт, бутловчи қисмлар ва хом ашё товарларини — мавжуд лабораторияларда синов имконияти бўлмаса, уларга жойида сертификат ёзиб бериш жорий этилмоқда. Бу ишлаб чиқарувчилар маблағини тежаш ва энг асосийси, фаолиятини изчил ривожлантириш билан боғлиқ муҳим енгилликлардан биридир. Унинг амалда қўлланиши қўшимча маҳсулот, ишчиларнинг реал даромади, товар айланиши ҳисобидан солиққа тушум, иш ҳақи ҳисобидан эса ижтимоий тўловларнинг кўпайишига олиб келади. Шу маънода ҳам Президентимизнинг “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони хорижлик ҳамкор ва сармоядорлар томонидан ҳам юксак баҳоланиб, унда белгиланган имтиёзлар барча турдаги тадбиркорлар учун қўл келиши таъкидланмоқда. «XXI ASR» ижтимоий-сиёсий
газетаси
Обсудить новость на Форуме
29 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |