19:30 02.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Фаолликни «Аёллар қаноти»дан ўрганинг

Айниқса, қишлоқлардаги опа-сингилларимиз бандлиги даражасини ошириш, иқтисодиётнинг турли соҳаларида оилавий бизнесни ривожлантириш бўйича улар билимини ошириш ва малакавий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида тизимли ўқувлар ташкил этилди. Хусусий тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантириш учун молиявий ресурслар беришни янада кенгайтириш мақсадида эса 38 та тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Жумладан, O’zLiDeP аъзоси Нодира Алимова раҳбарлик қилаётган “Қалб нури” аёллар ва уларнинг оилаларига ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда “Аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш” лойиҳаси асосида ахборот-маслаҳат гуруҳлари ташкил этилди.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган грантлар танловида ушбу марказ “Хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик асосларига ўргатиш” лойиҳасида иштирок этиб, 14,6 млн. сўмлик давлат грантига сазовор бўлганини ҳам алоҳида таъкидлаш мумкин.Яқинда «Зомин сиҳатгоҳи»да яна бир муҳим тадбир — O’zLiDeP «Аёллар қаноти» ташаббуси билан «Кичик бизнеснинг катта имкониятлари» форуми доирасида «Ўзбекистонда миллий туризмни ривожлантириш истиқболлари: бугунги ҳолат ва амалий натижалар» мавзуида мулоқот ўтказилди. Унга 150 нафарга яқин аёллар ташриф буюриб, кун тартибидаги масалаларни атрофлича муҳокама қилдилар. Учрашувда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгаши депутатлари ҳамда туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор аёллар иштирок этишди.


Шуҳрат РАҲИМОВ, 
«XXI asr» 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме