22:30 13.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Фаоллик ўзимиздан бошланади
Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонасида фаолият юритаётган қуйи бўғинлар сони яна биттага кўпайди: «Шўртангазкимё» мажмуасига қарашли «Полиэтилен қувурлар» шўъба корхонасида O’zLiDeP бошланғич ташкилотига асос солинди.Савол туғилади: хўш, ушбу БПТ жамоанинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида қандай аҳамиятга эга? Энг, аввало, ишчи-хизматчиларнинг масъулияти ошиб, улар жамиятни демократлаштириш, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни рўёбга чиқариш, шахс эрки ва ҳуқуқларини таъминлашда O’zLiDePнинг катта имкониятларга эга эканлигини тобора чуқурроқ англаяптилар. Бу эса уларни янгидан-янги марраларга руҳлантирмоқда.— 2011 йилда Навоий техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежини битириб, бир неча курсдошим билан корхонага ишга келганмиз, — дейди Шерали Бозоров. — Дастлаб малакали мутахассислардан тажриба ўргандик, замонавий ускуналар билан «тиллашиш» сирларини эгалладик. Эндиликда уларни мустақил равишда бошқараяпмиз. Корхонамизда O’zLiDeP бошланғич ташкилотига асос солинганлиги айни муддао бўлди. Биз ҳам кўнглимиз амрига қулоқ тутиб, унга биринчилар қаторида аъзо бўлдик. Ўйлайманки, бу сиёсий билим ва дунёқарашимизни ошириш, жамиятни янгилаш ҳамда демократлаштириш жараёнидаги иштирокимизни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.Ҳозирги кунда бозор талаблари асосида фаолият юритиш ютуқларга йўл очиши барчага яхши маълум. Корхона жамоаси ҳам шундан келиб чиқиб, рақобатбардош ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Бу борада кадрларнинг интеллектуал салоҳияти ҳамда сиёсий фаоллигини ошириш муҳим омил ҳисобланади. Партия аъзоларининг ўз бурчи ва топширилган ишга масъулиятини ҳар қанча эътироф этса арзийди. БПТ улар ёрдамига таяниб, мавжуд иқтисодий-ижтимоий муаммоларни ҳал этишга жиддий эътибор қаратмоқда. — Жамоамиз аъзоларининг учдан бир қисми маслакдошларимиздир. Албатта, бу бизни мамнун этади, – дейди БПТ етакчиси Ҳамдам Каримов. – Сафимиз ёшлар ҳисобига кенгайиб бормоқда. Зеро, улар катта куч ва имкониятларга эга. БПТ ишчи-хизматчилар учун меҳнат ва дам олиш шароитларини яхшилаш, корхонада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш учун барча чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Маънавият хонасидан Юртбошимиз Ислом Каримовнинг асарлари ва ҳукумат қарорлари тўпламлари, қонун мажмуалари, вақтли матбуот нашрлари тахламлари ҳамда тегишли мультимедиа воситалари ўрин олган. Фаолларимиз бу ерда тез-тез бўлиб, ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий билимларини оширмоқдалар.Шуни қайд этиш керакки, БПТ билан юқори партия ташкилотлари ҳамда депутатлик гуруҳи вакиллари ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатилган. Белгиланган ҳаракат дастури ва иш режасига мувофиқ, маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳар ойда учрашувлар ўтказиб турилади. Бундан мақсад, БПТ аъзоларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада оширишдан иборатдир. Ҳозиргача корхона муҳандис-техник ва иқтисодчи мутахассисларидан 10 нафари O’zDST/ISO- 19011; ISO-9001; OHSAS- 1800 халқаро стандарти талаблари асосида ички аудит ҳамда O’zDST/ISO- 19011; ISO-9001; OHSAS-1800 халқаро стандартлари талаблари асосида сифатни бошқариш тизимлари моҳияти йўналишлари бўйича махсус курсларда малака оширди. Бу эса ишлаб чиқаришда халқаро сифат менежменти тизимини жорий этиш, атроф-муҳит муҳофазаси, касбий хавфсизлик ва ходимлар саломатлигини сақлашда муҳим аҳамият касб этаётгани шубҳасиз. Бир сўз билан айтганда, «Полиэтилен қувурлар» шўъба корхонаси ўзи танлаган тараққиёт йўлидан дадил илдамламоқда. Бу борада жамоа ўртасидаги изланиш ва аҳиллик, уларни ғоявий-сиёсий фаолликка ундаётган БПТнинг ҳиссаси катта бўлаётир. Партия дастурида белгиланган ғояларни кенг тарғиб қилиш,кўзланган эзгу мақсадларни тўла рўёбга чиқариш фаолларнинг галдаги асосий бурчи ҳамда вазифаси бўлиб қолади.
Мансур АСЛОНОВ,“XXI-asr” ижтимоий-сиёсий газетаси
Обсудить новость на Форуме