20:45 13.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Фаолиятимиз амалий натижа билан белгиланади
Президентимиз Ислом Каримовнинг Хоразм вилоятига ташрифи чоғида бу фикр яна бир карра эътироф этилиб, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари сингари Хоразмда ҳам барқарор ўсиш суръатлари таъминланаётгани, катта ютуқ ва марралар қўлга киритилаётгани мулкдорлар фаолияти билан боғлиқ экани алоҳида таъкидланди. Хусусан, вилоятда фаолият олиб бораётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони 2000 йилга нисбатан 1,6 баробар ошиб, соҳанинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 60,5 фоизга етган. Шу йилнинг 9 ойида яратилган 47 мингдан зиёд янги иш ўрнининг 60 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келаётгани, иш билан банд аҳолининг 80 фоизга яқини ушбу тармоқда меҳнат қилаётгани ҳам ўрта қатламнинг ижтимоий ҳаётимизда нечоғлик мустаҳкам ўрин эгаллаганини кўрсатиб турибди. Аммо давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, вилоятнинг саноат соҳасидаги кўрсаткичлари бошқа ҳудудларга нисбатан паст эканидан O`zLiDeP аъзолари, айниқса, жойлардаги депутатларимиз жиддий хулосалар чиқаришлари лозим.Соҳада бирёқлама ривожланиш, асосан енгил саноат ҳисобидан ўсиш кузатилаётгани эса бошқа соҳаларга ҳам эътибор кучайтирилишини тақозо этади. Бундан ташқари, вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш учун зарур шароитлар етарли эканига қарамай, ишлаб чиқарувчи корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш талаб этилмоқда. Бундай камчиликларнинг юзага келишида бевосита ҳудудий кенгашларимизнинг ўз ишига совуққонлик билан қараётганлари ҳам сабаб бўлаяпти. Минг афсуски, шу вақтгача на вилоят, на туман кенгашлари сессиясига мавжуд ҳолатлар юзасидан бирорта ҳам масала киритилмаган. Бу эса жойлардаги депутатлик гуруҳлари ишини кучайтириш лозимлигини англатади. Ана шулардан келиб чиққан ҳолда фаолиятимизни тубдан кўриб чиқиб, билдирилган тавсиялардан тегишли хулосалар чиқаришимиз лозим. Бир сўз билан айтганда, Президентимизнинг Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашидаги нутқида белгилаб берилган, айниқса, қишлоқларда саноат соҳасини ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш вазифалари зиммамизга алоҳида масъулият юклади.
Клара ЖУМАМУРОТОВА,Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O`zLiDeP фракцияси аъзоси
“XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси
Обсудить новость на Форуме