19:30 11.01.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Фақат юқорига

Қашқадарёда O’zLiDePнинг 11691 нафар аъзоси бўлиб, уларнинг 6581 нафарини ёшлар ташкил этмоқда
– Ёшларнинг ижимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳам касбий, ҳам ижодий салоҳиятини намоён этишлари учун қулай шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш Сайловолди платформамизда ҳам белгилаб қўйилган, – дейди O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири вазифасини бажарувчи Сарвар Ботиров. – Тенгдошларимизни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларга ўз бизнесларини йўлга қўйишда 2012 йилда ҳам тизимли ишлар олиб борилди. – Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги «Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир» номли маърузаларида ҳам биз ёшларга яна бир бор катта умид билдирилгани барчамизни тўлқинлантириб юборди, – дейди Сарвар Ботиров. – Юртбошимиз таъкидланганларидек, эртанги ёруғ, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган келажагимиз сари онгли равишда қадам қўяётган халқимиз, биз, ёш авлодга ўзининг энг катта таянчи ва суянчи, ҳал қилувчи куч сифатида қарамоқда. Бундай ишонч айниқса сиёсий фаол ёшлар зиммасига катта масъулият юклайди.Дарҳақиқат, яқин ва узоқ истиқболда мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидан муносиб жой олиши янги авлод вакилларига берилаётган тарбия, кўрсатилаётган ғамхўрликнинг амалий самарасига ҳам боғлиқ. Бунда сиёсий партияларнинг ўрни алоҳида, албатта.O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мутасаддилари 2013 йилда ҳам айнан ана шундай тамойил ва қоидаларга таяниб иш кўришни режалаштирмоқдалар.Бунда O’zLiDePнинг ёшларга оид лойиҳалари асосий ўрин эгаллаши таъкидланмоқда. Таҳлилчилар ўтган йили Қашқадарё вилоятидаги касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларни 42 139 нафар ёш йигит-қизлар тамомлаб, уларнинг 30 508 нафари иш билан таъминланганини таъкидламоқдалар. Айни пайтда эса ушбу таълим муассасаларида 164 276 нафар ўғил-қиз билим олмоқда. O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ходимлари янги  йилда асосий эътиборни уларга қаратадилар. Партия дастурий мақсад-вазифалари ва ўз низоми доирасида турли давлат ва жамоат ташкилотлари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик замирида ҳам шу мақсад ётади. Мунтазам уюштирилаётган партиявий-сиёсий тадбирлар, давра суҳбатлари ва очиқ мулоқотлар билан бир қаторда турли лойиҳалар доирасида ёшлар орасидан иқтидорлиларини танлаш ҳамда уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш каби йўналишлардаги фаолиятимиз ҳам шунга қаратилган.  Шуҳрат Раҳимов,
"XXI asr" ижтимоий-сиёсий газетаси

 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме