05:46 31.10.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ФЕРМЕРЛИК ҲАРАКАТИ РИВОЖИНИНГ МУНОСИБ НАТИЖАЛАРИ

Муҳаммаджон ШАРИПОВ,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги
O`zLiDeP фракцияси аъзоси,
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси


 Узоқ кутилган ва қувончли кун келди – Ўзбекистон пахтакорлари Ватан хирмонига 3 миллион 350 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси топшириб, юксак маррани эгаллади. Фракциямиз аъзоларининг якдил фикрича, бу билан партия электорати вакилларининг муҳим қисми халқимиз турмуш тарзи ва фаровонлигининг янада ошиши, мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланиши учун ўзларининг навбатдаги ҳиссаларини қўшди.

Эришилган ғалаба оғир табиий, иқлимий шароитларда, биринчи навбатда, заҳматли меҳнат, мавжуд барча захиралар ва ўз ишининг усталари бўлган, бутун ҳаётини пахтачиликка бахшида этган фермер ва деҳқонлар, олим ва мутахассисларнинг тиришқоқлиги ва сафарбарлиги натижасида қўлга киритилгани янада ғурур бағишлайди. 

O`zLiDePнинг Сайловолди дастурида Партия фаолиятининг устувор йўналишларидан яна бири фермер хўжаликларини ривожлантириш, улар учун зарур инфратузилмани шакллантиришга кўмаклашишдан иборат экани белгиланган. Ўзбекистон шароитида тупроқ унумдорлиги жуда муҳим роль ўйнашини ҳисобга олсак, яхши ҳосил олишда экин майдонлари мелиорацияси, сўзсиз, ҳал қилувчи омил бўлгани янада муҳимдир.

Хусусан, фракциямизнинг Давлат бюджети муҳокама этиладиган йиғилишларида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга йўналтириладиган қарийб 1 триллион сўм маблағдан оқилона фойдаланишнинг муҳимлигига доимо алоҳида эътибор қаратиб келинади. Эришилган ғалаба бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишда, масалан, пахтачиликда ҳосилдорлик гектарига 24 центнердан 26,4 центнергача ўсишида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилганига ёрқин мисолдир.

Жорий йилда замонавий агротехнологиялардан моҳирона фойдаланишга, фермер хўжаликларини имтиёзли кредитлар ва техника воситалари, уруғ, ўғит, ёқилғи-мойлаш материаллари етказиб беришнинг сўнгги йилларда шаклланган самарали тизими асосида таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Бунинг натижасида мўл ҳосил олиш ва йиғиб-териб олинган пахтанинг 90 фоиздан ортиғини юқори навларга топширишга эришилди. 
Султонбой ЖЎРАЕВ,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги
O`zLiDeP фракцияси аъзоси,
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида юқори сифатли ўзбек пахтаси жаҳон бозорида муносиб баҳоланмоқда, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларига хорижда ҳам талаб ортмоқда. Ушбу йўналишдаги ислоҳотларнинг стратегик жиҳатдан муҳимлигини ҳисобга олганда, O`zLiDeP фракцияси фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни кўпайтириш учун барча зарурий шароитларни яратишнинг ҳуқуқий асосларини таъминлаш ҳисобланади.

Бу ўринда Президентимизнинг мамлакат пахтакорлари ва Ўзбекистоннинг барча меҳнаткашларига йўлланган табригидаги агар 90-йилларда етиштирилган пахтанинг бор-йўғи 7 фоизи қайта ишланган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич қарийб 40 фоизни ташкил этаётгани, яъни қисқа фурсатда 6 баравар кўпайгани тўғрисида айтган сўзларини алоҳида таъкидлагим келади. Бу эса, мамлакатимизда мустақиллик йилларида пахта хомашёсини энг замонавий технологиялар асосида қайта ишлаш ва ундан олинган юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотни экспорт қилиш ҳажми мунтазам ошиб бораётганига ёрқин мисолдир. Мана қаранг, жорий йилда пахтачиликдан келадиган ялпи даромад 3,1 триллион сўмдан ошади, яъни ўтган йилдагидан 23 фоиз кўп бўлади.

O`zLiDeP фракцияси бундай оқилона ва тадрижий сиёсат қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини ошириш, мавжуд муаммоларни самарали ҳал этиш, минглаб фуқаролар, аввало, ёшларни иш билан таъминлаш, умуман, “Обод турмуш йили” ва бошқа умуммиллий дастурларда белгиланган вазифаларни муваффақиятли бажаришга хизмат қилади, деб ҳисоблайди.
Нураддин ОТАЖОНОВ,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги
O`zLiDeP фракцияси аъзоси,
Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси

O`zLiDeP қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий ишлаб чиқарувчилари фермерлардир, деган позицияга қатъий амал қилади ҳамда партиямиз уларнинг жамоат ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизимидаги роли ошиб бораётганини ҳам алоҳида эътироф этади. O`zLiDeP айнан фермерлар қишлоқда ҳаёт сифатини белгилашига, улар қишлоқда туб ислоҳотларни амалга оширувчилар, замонавий технологиялар ва инновацияни жорий этувчилар эканига ишонади. Қувончли воқеа – Ўзбекистон пахтакорларининг Ватан хирмонига 3,35 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси топширгани сўзларимизнинг ёрқин исботидир. 

Партиямизнинг мафкуравий негизларидан келиб чиқиб, эришилган марралар қишлоқ аҳлининг ўз меҳнати натижаларидан манфаатдорлиги ошишига, уларда ерга эгалик ва масъуллик ҳиссининг, эртанги кунга ишончнинг мустаҳкамланишига йўналганлиги каби муҳим жиҳатни алоҳида қайд этмоқчиман. O`zLiDeP фракцияси аъзоси сифатида деҳқон ва фермерларнинг ўз меҳнати натижаларидан манфаатдорлиги, ундан муносиб даромад олаётгани, умуман, аҳоли турмуш даражаси ва сифати ошаётгани бунинг энг асосий омилларидан бири бўлди, деб ҳисоблайман. 

O`zLiDeP фракцияси кенг кўламли ислоҳотлар мантиғидан келиб чиқиб, фермерлик ҳаракатини янада юқори, сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш эҳтиёжи мавжудлигига ишонади. Қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш, ерни ўзининг ҳақиқий эгасига топшириш, ёшларни ўз деҳқончилик мактабини яратган илғор фермерлар тажрибаси асосида ўқитиш, фермерларнинг замонавий билим ва малакаларга эга янги авлодини тарбиялаш учун янги имкониятлар яратиш масалалари бундан кейин ҳам партия диққат марказида бўлади. Зеро, бу O`zLiDeP электорати манфаатларига тўла мос келади. 

Сўзим якунида фракциямиз ва бутун O`zLiDeP номидан Ватанимиз пахтакорларининг жорий йилда эришган юксак марра ва натижаларидан фахрланишимизни ва уларни қутлашимизни билдираман. “Сиз эришган ғалаба қадри давлатимиз раҳбарининг пахта фақат оқ ранг тимсоли эмас, балки заҳматли ва фидокорона меҳнат натижаси ҳамдир”, – деган сўзлари билан янада юксалади.

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме