17:15 23.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ФЕРМЕРЛИК ҲАРАКАТИ - МУСТАҚИЛЛИК НЕЪМАТИ
O‘zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши ташаббуси билан Дўстлик туманининг “Навоий” МФЙдаги бошланғич партия ташкилотида “Фермерлик ҳаракати - мустақиллик неъмати” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.Унда сўзга чиққанлар мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтириш, қишлоққа саноатни олиб кириш ва муҳим иш жойларини яратишда фермер хўжаликларининг ўрни катта бўлгани ҳақида гапирди. - Шу боис, сўнгги йилларда бевосита давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мазкур соҳага янада кенг имкониятлар яратиш, фермерлик фаолиятини иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келиняпти, - деди Халқ депутатлари Дўстлик туман кенгаши депутати Қ.Эсиргапов. - Бугунги кунда фермерлар фаолиятига, уларнинг янада эркин ва шижоат билан ишлашига таъсир кўрсатувчи омиллар жуда кўп. Фақат ундан ўз ўрнида, унумли фойдаланиш керак. Давра суҳбати давомида фермерларнинг иқтисодиётимиз ривожини ролини тобора кучайтириб бориш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини юксалтириш, кўп тармоқли фермер хўжаликлари тизимини кенгайтириш, шу орқали аҳоли бандлиги даражасини ошириш каби масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Тадбирда Президентимизнинг 2012 йил 22 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирларитўғрисида”ги фармонида фермерлик ҳаракатини ривожлантиришда ўзини ўзи бошқаришнинг демократик тамойилларга таянадиган таъсирчан тизимини ташкил этишга оид муҳим вазифалар белгилаб берилгани алоҳида таъкидланди. Акром ШаҳаровO‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари
Обсудить новость на Форуме