23:15 07.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ФЕРМЕРЛИК ҲАРАКАТИ ЯНАДА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧИДА
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш, асосан, Ўзбекистон Президентининг жорий йилнинг июнь ойида Жиззах ва Сирдарё вилоятларига сафари давомида мамлакатимизда фермерлик ҳаракатини ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисидаги кўрсатмаларини ҳаётга татбиқ этиш масалаларига бағишланди. Унда Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси аъзолари, O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партия фаоллари, фермерлар,Ўзбекистон фермерлари кенгаши, Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа фуқаролик институтлари вакиллари иштирок этди. “Президентимизнинг мамлакатда тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш ҳамда улар фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга қаратилган қатор фармон ва қарорлари қабул қилинган, уларда белгиланган вазифалар изчиллик билан бажарилмоқда”,- деди тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси М.Тешабоев. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мамлакат аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда энг асосий бўғин ҳисобланган аграр соҳада эришилаётган ютуқларни мустаҳкамлаш, аграр секторни ислоҳ этиш ҳамда фермерлик ҳаракатини янада жадал ривожлантириш борасидаги муҳим тарихий ҳужжат бўлиб, у юртимизда фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, уларни қишлоқ мулкдорига айлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давоми ҳисобланади. O‘zLiDeP Президент фармонини партия электоратининг асосий қисми ҳисобланган фермер хўжаликларининг жамиятимизда роли ва аҳамиятини янада ошириш йўналишидаги дастуруламал ҳужжат, деб қабул қилди. Шу боис, партиянинг 2013-2014 йилларга мўлжалланган ҳаракат дастурига киритилган алоҳида комплекс чора-тадбирлар орқали O‘zLiDePнинг барча бўғиндаги ташкилотлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. М.Тешабоевнинг билдиришича, фармоннинг тўлақонли ижросини таъминлаш мақсадида қишлоқда реал мулкдорлар синфини шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий билимлари ва фаоллигини оширишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган махсус “Фермерлик ҳаракати – ҳал қилувчи ижтимоий-сиёсий куч” партиявий лойиҳаси ишлаб чиқилди. “Тадбиркорлар мулоқот форуми-2013” лойиҳаси доирасида эса республикамизнинг барча ҳудудларида “Ўзбекистонда фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш ҳамда аграр соҳани модернизация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари: эришилган натижалар ва навбатдаги вазифалар” мавзуида 200 га яқин туркум амалий мулоқотлар ташкил этилди. Уларда 11 мингдан ортиқ фермер иштирок этди. Ушбу тадбирлар давомида бевосита фермерлар томонидан “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланувчилар тўғрисида”ги қонунлар ҳамда Ер ва Солиқ кодексларини янада такомиллаштиришга қаратилган 100 дан ортиқ таклиф билдирилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Ориф Шариповнинг сўзларига кўра, қишлоқ хўжалиги соҳасида бозор муносабатларини жорий этиш ва хусусий мулкчилик шаклини ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш мақсадида фақатгина охирги йилларда 20дан ортиқ қонун хужжатлари қабул қилинди. “Мамлакатимиз раҳбарининг юртимиз ғаллакорларига йўллаган табригида таъкидланганидек, фермерлик ҳаракатига кенг йўл очиб берилгани, уни мустаҳкамлаш ва тараққий эттириш учун ҳуқуқий, ташкилий ва молиявий замин яратилгани, бу ҳаракатни ҳар томонлама рағбатлантириб, қўллаб-қувватланаётгани бугунги кунда унинг қишлоқ хўжалигида чиндан ҳам ҳал қилувчи куч бўлиб майдонга чиқишида, деҳқон ўзини ҳақиқий ер эгаси, мулк соҳиби деб ҳис қилишида, фермерларни жамиятимизнинг таянчига айлантиришда беқиёс аҳамият касб этди”,- деди О.Шарипов. Қонунчилик палатаси депутати Насим Алимов Президент фармонига асосан ишлаб чиқилган “Фермерлик фаолиятини ташкил этишнинг янада такомиллаштирилиши ва фермерликнинг ривожлантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ва иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнларида 10 дан ортиқ турли шаклдаги тадбир ташкил этилганини билдирди. Унинг айтишича, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар билан боғланган ҳолда ташкил этилган онлайн режимдаги биргина давра суҳбатида соҳага алоқадор вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари, олим ва етук мутахассислар, фермерлардан иборат 650 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди. Тадбирлар давомида қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича 30 дан ортиқ аниқ таклифлар билдирилди. кўра, жойлардаги фермерлар кенгашлари раислари ва аъзоларининг сиёсий саводхонлигини ва фаоллигини ошириш, шу орқали фермерларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини кучайтириш мақсадида ўтказилаётган биргина “Фермерлик ҳаракати – ҳал қилувчи ижтимоий-сиёсий куч” лойиҳаси доирасида 850 дан ортиқ фермер партия кадрлар захирасига олинган. Айни пайтда 25,7 мингдан ортиқ кадрлар захирасининг 5,3 мингтасини фермерлар ташкил этади. Тадбирда Президентимизнинг Жиззах ва Сирдарё вилоятларига сафари чоғидаги фермернинг мулкдор сифатида ўз оиласи, маҳалласи, қишлоғидаги ҳаёт тарзи янада фаровонлашиши, юртнинг бундан ҳам обод бўлишидаги иштироки муҳим аҳамиятга эга экани, ҳозирги давр фермери нафақат уста деҳқон, балки айни пайтда иқтисодчи, ҳисобчи, селекционер, бизнесмен ҳам бўлиши лозимлиги ҳақидаги сўзларига яна бир бор эътибор қаратилди. Сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбарининг бу фикрлари фермерларни ҳар соҳада илғор бўлишга, ўз билимларини доимий равишда ошириб боришга, ўз ҳудудлари фаровонлигига янада кўпроқ эътибор қаратишга ундашини эътироф этди. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, парламент қуйи палатаси қўмиталарида мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни қайта ишлаш, сақлаш ва экспорт қилиш борасидаги ишлар таҳлилига бағишлаган 5 та эшитув ўтказилди. O‘zLiDePнинг парламентдаги фракцияси аъзолари ва партия фаоллари Сурхондарё, Самарқанд, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларида бўлиб, мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда экспортга йўналтириш борасидаги ишлар билан танишди. Ушбу танишувлар жараёнида жойлардаги фермер хўжаликлари билан амалий учрашувлар ўтказилди, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этишнинг афзалликлари, мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини қайта ишлаш орқали қишлоқда саноатни ривожлантириш масалалари бўйича тавсиялар берилди. Кенгайтирилган йиғилишда Президентимизнинг фермерлик ҳаракатини ривожлантиришни янги босқичга кўтариш борасидаги кўрсатмаларини бажаришда партия олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг олти ойлик фаолияти якунлари, “Обод турмуш йили” давлат Дастурининг бажарилиши, Мустақиллигимизнинг 22 йиллигини нишонлаш доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашишди. Анвар ҚобиловO‘zLiDeP матбуот хизмати ходими
Обсудить новость на Форуме