19:00 15.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ФЕРМЕРЛИК ҲАРАКАТИ – ҲАЛ ҚИЛУВЧИ КУЧ
O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан вилоят Фермерлар кенгаши билан ҳамкорликда “Фермерлик ҳаракати – ҳал қилувчи куч” мавзуида тадбир ўтказилди. Унда сўзга чиққан вилоят Фермерлар кенгаши раиси Олимжон Исаев ва O’zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири Илҳомжон Мирзаев Президентимизнинг “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида вилоятда амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратди. Улар мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида фермер хўжаликлари иқтисодий мустақиллигини таъминлашга, уларга хизмат кўрсатувчи инфратузилмаларни ривожлантиришга жиддий аҳамият қаратилаётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, тадбирда фермер хўжаликларини ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш мавзуларида сўз юритилди. Шу билан бирга, фермер хўжаликларининг сувдан ва бошқа ресурслардан унумли фойдаланиши, шартнома мажбуриятларини бажариши масалалари тилга олинди. Бундан ташқари, фермер хўжаликлари раҳбарларининг малакасини ошириш, уларни ўқитиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама этилди. Давра суҳбатида таъкидландики, фермер хўжаликлари соҳадаги кенг қамровли ислоҳотларда ҳал қилувчи кучдир. Уларнинг аниқ мақсадли ва тизимли ривожланиши учун кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Иштирокчилар бу ислоҳотлар ва чора-тадбирлар жиддий самаралар бераётганида O’zLiDePнинг ҳам катта ҳиссаси борлигини эътироф этди.
O’zLiDeP Наманган вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме