17:00 07.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ФЕРМЕРЛАР ФАОЛИЯТИДАГИ САМАРАЛИ ЎЗГАРИШЛАР

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Тадбиркорлар мулоқот форуми” доирасида “Ўзбекистонда тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш ҳамда аграр соҳа тармоқларини модернизация қилишнинг долзарб масалалари: бугунги ҳолат, таклиф ва тавсиялар” мавзуида амалий мулоқот ўтказди.

Унда сўзга чиққан O‘zLiDePнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси А.Ғофуров Андижон вилоятининг ички ва ташқи бозорни мева ва сабзавотлар, бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашдаги салоҳияти жуда юқори эканини таъкидлади. 

“Биз учрашувда кластерлар ташкил этиш, кўп тармоқли фермер хўжаликлари сонини ошириш, фермерлар ва олимлар, мутахассислар ўртасида кооперацияни ривожлантириш масалаларини катта қизиқиш билан муҳокама этдик”, - деди А.Ғофуров. 

O‘zLiDeP вилоят кенгаши бўлим бошлиғи Ҳ.Тилаболдиев эса фермерлар ўзига берилаётган ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланиб, ўз фаолиятини давлат ва жамият манфаатлари билан уйғун ҳолда олиб бораётганини қайд этди. 

- Энг аввало, фермерларда ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқининг мазмун-моҳиятини англаш, қонун устуворлигини таъминлашга, жамиятдаги барқарорлик учун ўз жамоасида соғлом муҳитни шакллантириш, ҳуқуқий онг ва маданиятни оширишга интилиш асосий мезонга айланиб улгурди, - деди Ҳ.Тилаболдиев. – Шу боис, қишлоқ мулкдори ўз зиммасига юкланган бу масъулиятни тўғри англаш, ўзига хос янгича фикрлаш ва ҳаёт тарзига эга бўлишга  ҳаракат қиляпти. 

Олтинкўл туманидаги “Кўҳна водий гавҳари” фермер хўжалиги раҳбари Умида Эгамова фермерлар бугунги кунда янги технологиялар асосида ўзи етиштираётган маҳсулотларни қайта ишлаш, ички бозор билан бир қаторда ташқи бозор талабини ҳам қондиришга интилаётганини таъкидлади. 

Унинг айтишича, фермерларнинг саховатпешалик ва ҳожатбарорлик борасидаги фаолияти эл-юрт орасида уларнинг обрўсини янада ошираётир. Мулоқот якунлари бўйича бир қатор амалий таклифлар ишлаб чиқилди. 

O‘zLiDeP Андижон вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме