20:15 15.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ФЕРМЕРЛАР ҲАР ЖАБҲАДА ФАОЛ

 Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг энг муҳим самараси фуқароларимизнинг онгу тафаккури юксалиб, уларда  бозор муносабатларига хос янгича дунёқараш шаклланаётганида намоён бўлмоқда. Истиқлол одамларимизга ўз билим ва малакаси, тадбиркорлик қобилиятини тўла ишга солиб, эмин-эркин меҳнат қилиш, пешона тери эвазига эришаётган даромадидан аввало ўзини, оиласини, қолаверса, жамиятни баҳраманд этиш имконини яратди.Жаҳон тажрибасидан маълумки, фермерлик ҳаракати қишлоқда ҳақиқий мулкдорлар синфини шакллантириш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини оширишда масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган йирик ижтимоий-сиёсий кучдир. Юртбошимизнинг “Фермер бой бўлса, мамлакат обод бўлади”, деган сўзлари замирида ҳам фермерлик ҳаракатини қишлоқда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида етакчи кучга айлантириш ғояси мужассам. Бинобарин, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган стратегик йўл, қабул қилинган қатор дастурлар, қонунлар, фармон ва қарорларнинг ҳаётга изчил татбиқ этилиши натижасида Жиззах вилоятида ҳам кўзга кўринарли ютуқларга эришилмоқда.Халқимизда “Сен  ерни боқсанг, ер сени боқади”, деган мақол бор. Бугун фермер хўжаликлари мисолида кўряпмизки, энди ернинг ҳақиқий эгаси, жонкуяри бор. Ерга меҳр билан ишлов берилиши туфайли ҳосилдорлик йилдан-йилга ортиб, қишлоқ хўжалик соҳасининг самарадорлиги юксалиб бормоқда.Ўтган йиллар давомида вилоятимизда 115 дан ортиқ ширкат хўжалиги тугатилиб, уларнинг негизида фермер хўжаликлари ташкил этилди. Бугунги кунда уларнинг 77 фоизи пахтачилик ва ғаллачилик йўналишида, 10 фоизи боғдорчилик ва узумчилик, 8 фоизи чорвачилик, 5 фоизи эса сабзавотчилик ва бошқа йўналишларда фаолият юритмоқда.Бу ҳақда гапирганда, аввало, вилоятимизда фермер хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларга турли имтиёз ва преференциялар беришнинг самарали тизими барпо этилганини алоҳида таъкидлаш зарур. Бу, ўз навбатида, фермер хўжаликларининг молиявий-иқтисодий жиҳатдан тезда оёққа туриб олиши учун қулай имконият яратаётир. Сўнгги йилларда қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида замонавий уй-жойлар барпо этиш ва зарур инфратузилма объектларини яратиш дастури амалга оширилмоқда. Бу эса қишлоқ аҳолисининг турмуш шароити ва фаровонлигини юксалтиришда муҳим роль ўйнаяпти.Қишлоқ жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, жумладан, ободонлаштириш ишларини олиб боришда фермер хўжаликлари фаол иштирок этаётгани уларнинг Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар моҳиятини чуқур англаб бораётганидан далолат беради. Бугун фермерларимиз қишлоқ жойларда шифохона, мактаб, маданият ва спорт иншоотлари барпо этиш, йўл ва кўприклар, бошқа ижтимоий объектлар қурилишида фаолдир. Уларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига яқиндан ёрдам кўрсатаётгани, айниқса, таҳсинга сазовор.Фермерларимизнинг фидокорона меҳнатлари давлатимиз эътиборидан четда қолмаяпти. Бугун улар орасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимизнинг юксак унвонлари, нуфузли орден ва медаллари билан тақдирлангани кўпчиликни ташкил этади. Шерзод Маматқулов O‘zLiDeP Жиззах вилоят кенгашиташкилий-партиявий ишларбўлими мудири в.б.

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме