00:30 24.01.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ФЕРМЕР БИЛАН ПАРТИЯ ЎРТАСИДАГИ МУНОСИБ КЎПРИК

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарати масъул ходимлари, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Элликқалъа туманидаги “Тоҳир ўғли Боғибек”, “Амир ақ чашма” ва “Сарибий толчи” фермер хўжаликларида бўлди. 

Бу учрашувлар партия сафларини янги аъзолар ҳисобига тўлдириш, янги БПТлар очиш мақсадида тузилган режага мувофиқ ўтказилди.

Фермер хўжаликларидаги учрашувлар чоғида Президентимизнинг “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, шунингдек, “Бош мақсадимиз - кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” номли маърузасида белгилаб берилган энг устувор вазифаларни амалга ошириш, фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш мавзуларига эътибор қаратилди. 

Халқ депутатлари Элекқалъа тумани кенгаши депутати Азиз Мамбетов сўзларига кўра, фермер хўжаликларида БПТлар очилиши мамлакатимизда изчил давом этаётган демократлаштириш жараёнининг узвий қисмидир. Зеро, БПТлар жойларда ўзини ўзи бошқариш, қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш тизимининг ажралмас бўғини ҳисобланади. 

Учрашувлар иштирокчиси, “Латиф Темурчи” фермер хўжалиги раиси Латифбой Адамбоевнинг таъкидлашича, фермерлар тимсолида халқимизнинг деҳқончиликка оид минг йиллик анъаналари тикланди. 

“Биз партия вакиллари билан бир ёқадан бош чиқариб, янги ташаббуслар билан жамиятимиз ривожида ҳисса қўшамиз. Фермер хўжаликларида ташкил этилаётган БПТлар эса фермер билан партия ўртасидаги муносиб кўприк бўлишига ишонаман”, - дейди Л.Адамбоев.

Бўлиб ўтган учрашувларда “Тоҳир ўғли Боғибек”, “Амир ақ чашма”, “Сарибий толчи” фермер хўжаликларида янги БПТлар ташкил этилди.
 - Партиямизнинг дастурий режалари дунёқараши кенг, ғоявий етук, ўз фуқаролик позициясига эга бўлган баркамол инсонларни шакллантиришга йўналтирилгани бежиз эмас, - дейди “Тоҳир ўғли Боғибек” фермер хўжалигида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти раиси Фарҳод Отажанов. - Чунки келажак тақдири кўп жиҳатдан бугунги саъй-ҳаракатимиз ва интилишларимизга боғлиқдир. Шу боис, тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини ошириб, давр билан ҳамнафас ва ҳамқадам бўлишга интиламиз. 
                             O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши                                        Матбуот хизмати  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме