06:15 29.01.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ФАРЗАНДЛАРИ СОҒЛОМ ЮРТ ҚУДРАТЛИ БЎЛУР

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли элнинг фарзандлари соғлом бўлур” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.  

Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, партия фаоллари иштирок этган тадбирда Соғлом бола йилида партия олдида турган вазифалар ва O‘zLiDeP Дастурида белгиланган ишларни изчил амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. 

- Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан ва маънан комил инсон этиб вояга етказиш, унинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашига эришиш нафақат ота-онанинг энг улуғ орзуси, балки миллат келажаги учун ҳам пойдевор ҳисобланади, - деди тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Севара Муслимова. – Бу борадаги ишларни Президентимизнинг Конституциямизнинг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маьрузасида қайд этилган йўналишлар доирасида давом эттиришни кўзда тутганмиз. 

Давра суҳбатида партия Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” раҳбари Дилноза Абдуллажонова ўтган йили мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. 

Унинг сўзларига кўра, 2013 йилда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Соғлом оила - мустаҳкам оила”  лойиҳаси муваффақиятли ўтказилган. Лойиҳа доирасида аёлларнинг оила ва жамиятдаги роли ва мақомини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, умр узоқлигини таъминлаш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, хотин-қизлар ўртасида зарарли иллатлар тарқалиши ҳамда никоҳ ёшига етмаган қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари олдини олишга қаратилган кўплаб тадбирлар ўтказилган. 

Шунингдек, лойиҳа доирасида хотин-қизлар учун бепул тиббий кўриклар ташкил этилди. Мазкур лойиҳа республика бўйича жами 30 мингдан ортиқ хотин-қизни қамраб олди. 

Давра суҳбатида “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳасини аввалги йиллар тажрибасига таянган ҳолда янада самаралироқ ўтказиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. 
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме