22:16 20.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ФАРОВОНЛИК САРИ ЙЎЛ

Шу кунларда O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳасининг туман босқичлари ўтказилмоқда.

Лойиҳа доирасида бўлиб ўтаётган учрашувларда асосий эътибор оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллий кенгашлардаги депутатларнинг аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳудудий дастурлар ижроси жараёнидаги иштироки масалаларига қаратилаётир.

Мазкур лойиҳанинг Чироқчи ва Ғузор туманларида ўтказилган босқичида ҳам шу масалалар диққат марказида бўлди.

– O‘zLiDeP ўрта қатлам манфаатини ҳимоя қилаётган сиёсий куч сифатида бугунгача эришилган натижалар келгуси режалар учун мустаҳкам пойдевор яратилишида ўз дастурида кўрсатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда амалий кўмак бериши лозим, – дейди O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши бўлим мудири Гулбаҳор Тўраева. – Ўтказаётган лойиҳаларимиз ҳам шу мақсадга қаратилгани билан эътиборлидир. Айниқса, “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳасида қатнашиш истагини билдираётганлар орасида иқтидорли қизлар кўпчиликни ташкил этаётгани қувонарли ҳол. Зеро, ёш қизларимизни тадбиркорликка жалб этиш орқали уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашига эришиш мумкин.

Чироқчи транспорт коллежи битирувчиси Шавкат Исаев лойиҳада автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасини очишга оид бизнес режаси билан иштирок этди.

“Лойиҳанинг вилоят босқичида қатнашиб, 20 миллион сўм имтиёзли кредит олмоқчиман. Агар ниятимга эришсам, туманимиздаги ёшларнинг 3-4 нафари муқим иш ўрнига эга бўлади”, – дейди Шавкат.


O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме