17:45 14.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ФАРМОНЛАРНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИНИ ТУШУНТИРИНГ

 Ҳар бир раҳбар ҳам, ходим ҳам доимо сиёсий, ижтимоий соҳада юз бераётган воқеа ва ҳодисалардан хабардор бўлиши ва доимо кузатиб бориши лозим.  Чунки, ҳозирги кунда ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган ҳужжатлар бизнинг ЎзЛиДеП Дастурий вазифалари билан чамбарчас боғлиқлигини аъзоларимиз ўртасида кенг кўламда тушунтириш ишларини олиб бориш керак деб ҳисоблаймиз.  
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мамлакатимизда, хусусан Тошкент шаҳридаги маҳаллий ҳамда хорижий ишбилармон доираларининг ўзаро кафолатланган ҳамкорлигини йўлга қўйишимиз учун кенг имкониятларни яратиб бермоқда. Хусусан, “NAVBAHOR-SAVDO” MCHJ бошланғич партия ташкилотимизда ҳозирги кунда фаолият юритаётган ходимлар орасидан хотин-қизлар кўпчиликни ташкил этади. Шунинг билан бирга аёлларимизнинг сиёсий фаолликларини, ҳуқуқий, иқтисодий билимларини ошириш мақсадида корхонамизнинг ўзида ойида 3-4 маротаба БПТ аъзоларимиз билан бевосита ўқувлар ташкил этиб турамиз. Бунда хотин-қизларимизга ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қатор Фармон ва Қарорларнинг мазмун-моҳиятини кенгроқ тушунтириш, ишбилармонлар, шу жумладан, корхоналарда хизмат қилаётган ходимлар учун ҳам берилаётган имконият ва имтиёзлар хусусида тушунтириш ишларини олиб бораяпмиз.Ҳар бир раҳбар ҳам, ходим ҳам доимо сиёсий, ижтимоий соҳада юз бераётган воқеа ва ҳодисалардан хабардор бўлиши ва доимо кузатиб бориши лозим. Чунки, ҳозирги кунда ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган ҳужжатлар бизнинг ЎзЛиДеП Дастурий вазифалари билан чамбарчас боғлиқлигини аъзоларимиз ўртасида кенг кўламда тушунтириш ишларини олиб бориш керак деб ҳисоблаймиз. Ҳозирда корхонамизда яратилаётган янги иш ўринлари, ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизга нафақат маҳаллий бозоримизда балки хорижий мамлакатлардан ҳам буюртмаларнинг кўп бўлаётганлиги, хусусан, кафолатланган шартномаларни имзолаш имкониятига эга бўлаётганлигимиз, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ўсишига самарали ҳисса қўшишимиз ҳамда киритаётган хорижий инвестицияларимиз салмоғи кундан-кунга ўсиб бораётганлиги аҳамиятга моликдир. 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме