17:00 30.01.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ФАРҒОНА ТАЖРИБАСИ ВА АМАЛИЙ НАТИЖА
Депутатлик гуруҳи ва Бошланғич партия ташкилоти ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг самараси ҳақида
Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг 2012 йил 14 декабрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида Президентимиз томонидан вилоятда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида катта истиқболли имкониятлар мавжуд бўлсада, уларни ишга солишда маҳаллий ҳокимликлар томонидан етарли эътибор қаратилмаётганлиги жиддий танқид этилган эди. Тўғрида, дунёнинг ривожланган мамлакатларида ушбу соҳада меҳнатга лаёқатли бўлган аҳолининг кўп қисми бандлиги, кўрсатилаётган хизматлар юқори сифат даражасига етганлиги, энг муҳими, ушбу соҳа иқтисодий жиҳатдан ғоятда даромадли бўлганлиги, соҳа ривожига доир Ўзбекистонда ҳам кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётган бир шароитда, вилоятнинг айрим ҳудудларида хизмат кўрсатиш даражаси республика кўрсаткичидан анча паст. Масалан, Қўштепа, Риштон, Бағдод каби туманларда ушбу соҳанинг ҳудудий маҳсулотдаги улуши атиги 2-3 фоизни ташкил этмоқда. Ушбу соҳадаги муаммоларни чуқур таҳлил этиб, Юртбошимиз томонидан соҳадаги оқсоқликни бартараф этиш юзасидан таклифлар, маҳаллий ҳокимликларга аниқ кўрсатмалар берилди. Таъкидлаш жоизки, Халқ депутатлари вилоят Кенгашида бугунги кунда 28 нафар депутатни бирлаштирган O’zLiDeP депутатлик гуруҳи ўзининг 2012 йилги фаолияти давомида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш масаласига жиддий эътибор қаратиб, бу борада депутатлик назорат-таҳлил фаолиятини олиб борди. Туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлик гуруҳларида соҳани ривожлантиришнинг жойлардаги ҳолати юзасидан 12 эшитувлар ўтказилди. Уларнинг якунлари бўйича O’zLiDeP дастурий вазифалари, партия электорати манфаатларидан келиб чиқувчи амалий таклифлар ишлаб чиқилди. Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик учун қулай муҳит яратиш орқали ривожлантириш мумкинлигини теран англаган O`zLiDeP фаоллари, олиб борилган чуқур таҳлилий ишлар самараси улароқ, вилоятда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга доир мавжуд имконият ва салоҳиятдан унумли фойдаланиш, бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи замонавий хизмат кўрсатиш тармоғини янада кенгайтириш юзасидан O`zLiDeP дастурини ишлаб чиқишга киришдилар. Аслини олганда бундай амалий дастурларни ишлаб чиқиш ва уни изчил амалга ошириш, бу ишда маҳаллий ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорликда ишлаш фарғоналик сафдошларимиз учун янгилик эмас. O`zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан 2012 йилда ишлаб чиқилган ва партия депутатлик гуруҳи орқали халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияси муҳокамасига киритилган “Ёшларни ҳар томонлама қуллаб-қувватлаш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш дастури” тасдиқланиб муваффақиятли амалга оширилди. Йил давомидам мазкур дастур талаблари асосида 144 та касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидан 2280 нафарига тижорат банклари томонидан 5 млрд 300 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилиб, тадбиркорлик соҳасига жалб этилган. Вилоятдаги 4435 нафар битирувчилар эса, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш маҳаллий дастурлари асосида бандлиги таъминланди. Партиявий лойиҳалар ғояси O`zLiDePнинг энг қуйи буғини бўлган Бошланғич партия ташкилотларида туғилаётганлиги ва партия фаолларниниг ҳамжиҳатликдаги амалий саъй-ҳаракатлари туфайли вилоят миқёсидаги катта лойиҳа ва дастур сифатида шаклланиб, ҳокимликлар ва жамоатчилик томонидан қизғин қўллаб- қувватланаётганлиги билан ҳам аҳамиятга моликдир. Партия фаоли Нафисахон Элчиеванинг айтишича, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш ғояси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, Қўштеппа туманидаги “Барака”, Қува туманидаги “Роҳатой” фермер хўжаликларидаги Бошланғич партия ташкилотларида тўғилди. Уларда меҳнат қилаётган ва БПТга бирлашган сафдошларимиз энг аввало бу ишни ўзларида бошлаб, ишчи ва хизматчиларга сифатли хизмат кўрсатувчи шохобчаларни барпо этишга бош-қош бўлдилар. Партия электорати бўлган тадбиркорлар ва фермерларнинг кучи билан жойларда шундай хизмат кўрсатиш тизимини яратиш таклифи БПТлар йиғилишида маъқулланиб, ҳудудий партия ташкилотларининг қуллаб қувватлашлари билан O`zLiDeP вилоят Кенгашига масала киритилди. Пировардида соҳани ривожлантиришга оид партия дастури ишлаб чиқишга амалий тарзда киришилди. Дастурни ишлаб чиқишда тадбиркорлар, фермерлар ва соҳанинг етук мутахассислари, жамоат ташкилотлари вакиллари фаол иштирок этдилар. Ҳудудларда соҳа ривожлантиришга қаратилган ва 2013 йилда вилоятни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар ижроси устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини олиб бориш билан бир қаторда, партия электорати бўлган тадбиркорлар ва фермерларнинг мабағлари ва банк кредитлари ҳисобидан умумий қиймати 80 млрд. сўм бўлган ва 1400 тадан ортиқ лойиҳаларни амалга оширишга доир тушган таклифлар устида мукаммал иш олиб борилди. Шунингдек, дастурга мувофиқ вилоятда 48 та фермер хўжаликларида 213 га интенсив боғ, 69 та фермер хўжаликларида 218 га махаллий боғ, 58 та фермер хўжаликларида 169 га токзорлар ташкил этиш учун 2 млрд. 337 млн сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилди.Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилишида қизғин муҳокамалардан сўнг вилоят Кенгашининг 24 январь куни бўлиб ўтган сессияси муҳокамасига киритишга қарор қилинди. Вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган партиявий дастур Кенгаш сессияси кун тартибига киритилди. Сессияда сўзга чиққан O`zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Р. Камолов дастурнинг асосий жиҳатлари, уни амалга оширишнинг йўналишлари, ҳокимликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик, дастурнинг вилоятда хизмат курсатиш сифат ва даражасини кўтаришдаги аҳамияти ҳақида сўзлаб ўтди. Қизғин муҳокамлардан сўнг сессия вилоятда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга доир мавжуд имконият ва салоҳиятдан унумли фойдаланиш, бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи замонавий хизмат кўрсатиш тармоғини янада кенгайтириш юзасидан O`zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган дастурни маъқуллади ва уни амалга ошириш борасида зарур чора-тадбирларни белгилаб олди. “Эндиги вазифамиз – ушбу дастурни изчил амалга оширишдан иборат. Бунинг учун молиялаштириш манбалари, лойиҳаларни бажариш муддатлари, бунинг учун маъсул бўлган шахслар аниқ белгилаб қуйилган режамизни ҳам тасдиқлаб олдик. Ҳар бир лойиҳалар ижроси бўйича ҳокимлик вакиллари, мутасадди идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш, юзага келадиган муаммоларни тезда ҳал қилиш ва пировард мақсад дастур ижросини таъминлашга доир чора-тадбирларни белгилаб олдик”, - дейди O`zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Р. Камолов. Хулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки, фарғоналик либерал-демократлар орттирилган тажриба таяниб, ҳудудда кечаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни чуқур таҳлил этиш асосида O`zLiDeP дастурий йўналишларини ҳаётда тадбиқ этиб, сайловолди нуқтаи назарини ишлаб чиқиш имкониятларидан унумли фойдаланмоқдалар. O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппаратининг
Депутатлик гуруҳлари билан ишлаш сектори
Обсудить новость на Форуме