20:15 25.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ФАОЛЛИКНИ ЎЗИМИЗДАН БОШЛАЙМИЗ

Фарғона шаҳрида фаолият юритаётган “Фар-Самина Нафосат” хусусий корхонасининг ўн нафар ходими бошланғич партия ташкилотини тузиш ташаббуси билан чиқди.

- Корхонамизда O‘zLiDeP бошланғич ташкилоти ташкил этилгани айни муддао бўлди. Партиянинг жамиятни янгилаш ва демократлаштириш, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни изчил қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолияти, айниқса, тадбиркорликни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси бунга сабаб бўлди, - дейди O‘zLiDeP аъзоси Севара Раҳмонова. - Партия сафига  биринчилар қаторида аъзо бўлдим. Ўйлайманки, бу сиёсий билим ва дунёқарашимизни кенгайтириш, жамиятни янгилаш ва демократлаштириш жараёнидаги иштирокимизни фаоллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Энг муҳими, ишчи-хизматчилар ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни рўёбга чиқариш, шахс эрки ва ҳуқуқларини таъминлашда O‘zLiDeP катта имкониятларга эга эканини тобора чуқурроқ англаяпти. 

Қуйи бўғин фаолияти бошланишида БПТ етакчиларини танлаш, кадрлар захираси ҳамда иш юритиш тизимини йўлга қўйиш муҳим омил ҳисобланади.  

Янги ташкил этилган БПТ йиғилишида ҳам дастлаб бу борадаги ташкилий ишларга эътибор қаратилди. Сўнг эса партия олдида турган долзарб мақсад ва вазифалар, қуйи бўғин ташкилотларининг уларни амалга оширишдаги иштироки масалалари муҳокама этилди. O‘zLiDeP аъзолари ижтимоий-сиёсий фаолликда, ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳоли қатламларига етказишда ҳаммага ўрнак бўлиши зарурлиги алоҳида қайд этилди. 

- Кадрларнинг интеллектуал салоҳияти ва ижтимоий-сиёсий фаоллиги корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнига ҳам ижобий таъсир этиши шубҳасиз, - дейди БПТ раиси Фаррух Турдиқулов.  - Партиямиз аъзолари ўз бурчи ва масъулиятини чуқур ҳис этади. Биз БПТ ёрдамига таяниб нафақат корхонамиздаги, балки ҳудудимиздаги мавжуд иқтисодий-ижтимоий муаммоларни ҳал этишга ҳам жиддий эътибор қаратамиз. 

БПТ аъзолари партия Дастури ва Сайловолди платформасидан келиб чиқиб қилинадиган ишларни режалаштириб олди.  
Аброр ҲАМДАМОВ,  O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш гуруҳи раҳбари  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме