18:15 06.06.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ФАОЛЛИК — БОШ МЕЗОН
БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИДА |
---|
Аҳолининг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширмасдан туриб фуқаролик жамиятини қуриб бўлмайди.
O’zLiDeP Дастуридан ўрин олган ушбу талаб бугун Шофиркон туманидаги 33 та бошланғич ташкилот атрофига уюшган 615 нафар O’zLiDeP аъзоси фаолиятида ҳам яққол кўзга ташланмоқда.
— Тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлиги асосан бошланғич ташкилотлар фаоллигига боғлиқ, — дейди Дўрмон ҚФЙда фаолият олиб бораётган БПТ раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Сайёра Асадова. — O’zLiDeP ғоя ва мақсадларини рўёбга чиқариш, фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда БПТларнинг ўрни муҳим, албатта. Хусусан, бошланғич ташкилотлар олдига жойларда ҳудудий дастурлар ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш вазифаси ҳам қўйилмоқда.
Шу ўринда С.Асадова етакчилигидаги 22 нафар БПТ аъзоси имконият даражасида сайловчилар мурожаатларини ҳал этишда ҳам фаоллик кўрсатаётганини таъкидлаш жоиз. Масалан, яқинда БПТ саъй-ҳаракати билан Fиждувон-Бухоро катта магистральйўлининг Шофиркон тумани марказигача бўлган қисмида ичимлик сув қувурлари Дўрмон, Қуватон қишлоқ йўлларига асфальт ётқизиш ишлари амалга оширила бошланди.
— Шофиркон кейинги йилларда тобора янгича қиёфа касб этмоқда, — дейди С.Асадова. — Асосий иш фаолиятим ёш авлод таълим-тарбияси билан боғлиқ бўлгани учун ўзим раҳбарлик қилаётган 3-умумтаълим мактаби ўқувчи-ёшлари онгига истиқлол ғояларини чуқурроқ сингдиришга ҳаракат қилаяпман. Бу муҳим ишда O’zLiDeP аъзоси бўлган педагоглар менга яқиндан кўмак бермоқдалар.
Шу ўринда БПТ томонидан «Обод турмуш йили» Давлат дастурининг мазмун-моҳиятини ёшларга кенг тушунтириш мақсадида ташкил этилаётган юзма-юз мулоқотлар, давра суҳбатлари партиявий ишларда ҳам кутилган натижага эришиш имконини бераётганини қайд этиш мумкин.
БПТ аъзоларининг фикрича, бундай ҳаракатлар Шофирконда партияга хайрихоҳлар сонининг ошишига ҳам сабаб бўлаяпти.
Асхор ИСТАМОВ, "XXI" аср ижтимоий - сиёсий газетаси2013 30 май, 21-22 (497-498)-сонлар
Обсудить новость на Форуме