19:00 27.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ФАОЛЛИК БИЛАН ИШ ЮРИТИБ...

Ҳар бир депутат ўзини сайлаган сайловчилар ишончини оқлаш учун уларнинг дарди, ташвишу қувончларига шерик бўлиб яшаши керак.

Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Гулям Артиков ўзига юксак ишонч билдириб, депутатликка сайлаган 1-Дўстлик сайлов округи аҳолиси, бу ердаги корхона ва ташкилотлар ходимлари билан учрашувларга ҳар доим шундай фикр билан ташриф буюради. 

- Халқимизнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш, ечимини кутиб қолган муаммоларни ҳал этиш, айниқса, кўмакка муҳтожларга, кам таъминланган ва эҳтиёжманд кишиларга моддий ва маънавий ёрдам бериш мақсадида бажарилган ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар мени кўпроқ ташвишга солади, - дейди Г. Артиков. - Назаримда, айнан ана шундай ўй-хаёллар барча сафдошларимга ҳам тинчлик бермаётганга, уларни ҳам янада фаоллик билан иш юритишга ундаётганга ўхшайди.  

Ўтган йили унинг депутат сифатидаги муҳим фаолият йўналишларидан бири жойларда янги иш ўринлари ташкил этилиши масаласи бўлди. 2012 йил давомида 1-Дўстлик сайлов округи ҳудудида 8 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилиб, бу борада белгиланган режа ортиғи билан уддаланди. Йил бошидан буён эса округ ҳудудида жами 52 та, жумладан, 6 та кийим-кечак тикиш ательеси, 18 та гўзаллик салони, суратхона каби маиший хизмат шохобчалари ташкил этилди. Натижада касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидан 161 нафарини иш билан таъминлашга эришилди. 

Бундан ташқари, депутатнинг бевосита кўмагида оммавий ахборот воситалари, айниқса, вилоят телерадиокомпанияси орқали йигит-қизларни тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этиш мавзуларида кўплаб кўрсатувлар, давра суҳбатлари ташкил этилди. 

Г.Артиков ўзининг депутатлик фаолияти давомида Президентимиз томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси мазмун-моҳиятини, унда илгари сурилган мақсад-вазифаларни аҳоли, айниқса, ёшлар орасида кенг тарғиб этишга катта аҳамият бериб келмоқда. Масалан, сайлов округи ҳудудидаги бир неча маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси иштирокида “Обод турмуш йили” давлат ва ҳудудий дастурларининг ижросига бағишланган давра суҳбатлари ўтказилди.
 Дарҳақиқат, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлар зиммасида бугун ҳар қачонгидан кўра юксак масъулият бор. Негаки улар халқимизнинг юксак ишончини оқлашга сафарбар этилган. Улар ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига тўсиқ бўлаётган айрим камчиликлар, нуқсон ва тўсиқларни бартараф этиш мақсадида маҳаллий ҳокимлик органлари, алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар билан мустаҳкам ҳамкорликда фаолият юритишга даъват этилган тиниб-тинчимас ва жонкуяр инсонлар бўлиши зарурлигини кундалик ҳаётимизнинг ўзи тақозо этмоқда.

Йигит-қизларни ижтимоий-сиёсий ҳаётга тайёрлашда, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришда партиявий лойиҳалар муҳим ўрин тутади. “Агар мен депутат бўлсам” кўрик-танловининг шаҳар ва вилоят босқичида бу яна бир марта яққол кўзга ташлангани бежиз эмас. 

“Кўрик-танловнинг ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида шунга амин бўлдимки, мамлакатимиз келажаги ишончли қўлларда. Бугунги ёш авлод ўзининг интеллектуал билим ва иқтидори билан 15-20 йил олдинги тенгдошларидан кескин ажралиб туради. Уларнинг аксарияти борди-ю депутатликка сайланса, ўзи туғилиб ўсган юрт, ҳамшаҳарлари ва ҳамқишлоқларининг бугуни ва эртаси учун барча ишни қилишга қодир йигит-қизлар эканини кўрган ҳар қандай кишининг қалби фахр-ифтихорга тўлади”,- дейди Г.Артиков.

Эҳтиёжмандларга, кўнгли ўксикларга ёрдам қўлини чўзиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш халқимизга хос азалий инсоний фазилатлардан. Бухоро шаҳридаги 46, 60 ва 62-маҳалла фуқаролар йиғинларида яшаётган ногирон болаларни қўллаб-қувватлаш учун улар ўртасида ўзига хос миниспартакиада ташкил этиш масаласи кўтарилганда Г. Артиков бу ишга жон дили билан киришди. 

МФЙ фаоллари, Қизил ярим ой жамиятининг вилоят филиали, “Unitel” МЧЖнинг Жануби-ғарбий ҳудудий филиали ҳамкорлигида ташкил этилган бу тадбир кўпчиликнинг, айниқса, унда иштирок этган йигит-қизларнинг хотирасида узоқ вақт сақланиб қолишига шубҳа йўқ. Мусобақа қатнашчиларига ҳомийларнинг совғалари улашилганда уларнинг кўнгли тоғдек юксалди, Давлатимиз раҳбариятининг болалар тарбияси масаласида олиб бораётган сиёсатига ишончлари янада ортди. 

Бугунги кунда депутат ўз ваколати доирасига кирадиган барча масалаларда кишиларнинг танчи, суянчи бўлишга ҳаракат қилмоқда. Унга фуқаролардан келиб чиқаётган мурожаатлар ҳеч қачон жавобсиз қолмайди. Г.Артиков бу масалаларни ҳал этиш учун шаҳар ҳокимлиги, мутасадди корхона ва ташкилотлар раҳбариятига депутатлик сўровлари билан мурожаат этади. Масала то ижобий ҳал этилмагунча тиниб-тинчимайди. 

Партия мақсад ва ғояларини ҳаётга татбиқ этишда фидойилик кўрсатган фаолларни депутатликка номзод сифатида тавсия этиш, аҳоли ишончини қозонган кишилар зиммасига қонунчилик ва ижро ҳокимиятида вакиллик вазифасини юклаш ҳар доим O‘zLiDeP фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади. 
O‘zLiDeP Бухоро вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме