22:16 11.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ФАОЛИЯТНИ КУЧАЙТИРИШ ЗАРУР
Бухорода Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталарининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда депутатлар, тегишли вазирлик ва идоралар, вилоятдаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мутасаддилари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” ҳамда “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг вилоятдаги ижросини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунлари муҳокама этилди. Ушбу масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси А.Жўрабоев, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов ва бошқаларнинг маърузалари тингланди.
Вилоятда қонунлар ижросини таъминлаш, жумладан, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ахборот олиш ҳуқуқини кафолатлаш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар кимга ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ахборот билан танишиш имкониятини яратиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Аҳоли ҳамда оммавий ахборот воситаларини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти, вилоятда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотлар тўғрисида хабардор қилиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг 68 тасида ахборот хизматлари ташкил этилган.
Интернет тармоғида давлат идораларининг веб-сайтларини ташкил этиш ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бу, ўз навбатида, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги ахборотлар билан республикамиз аҳолиси ва хорижий давлатларни мунтазам хабардор қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Вилоятда фуқароларни қабул қилиш, ариза ва шикоятларни рўйхатга олиш ва уларнинг назорати билан боғлиқ масалаларни замонавий ахборот технологиялари орқали корпоратив бошқариш тизими йўлга қўйилган бўлиб, бу мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Анжуманда юқорида қайд этилган қонунлар ижросини таъминлашда айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилгани, бу борада мавжуд имкониятлардан етарлича фойдаланилмаётгани таъкидланди. Жумладан, давлат органларининг ахборот хизматлари ва медиатузилмаларини фаоллаштириш, ахборот макони иштирокчилари фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг мурожаатларига нисбатан масъулиятни кучайтириш, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш, давлат идоралари фаолиятига нисбатан ижтимоий ва жамоатчилик фикрини мунтазам мониторинг қилиб бориш, веб-саҳифалар ишини янада такомиллаштириш лозимлиги қайд этилди.
Тадбирда давлат органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб боришнинг ҳуқуқий механизмаларини такомиллаштириш юзасидан “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўйича депутатлар, ҳуқуқшунос-экспертларнинг таклиф ва тавсиялари тингланди.
Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи М.Эсонов сўзга чиқди. ЎзА, Э.Ёдгоров,
Обсудить новость на Форуме
8 ноября 2024
« | Ноябрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | 2 | 3 | ||||
4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 |
11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 |
18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 |
25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 |