18:01 21.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Эълон
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал- демократик партиясининг академик лицейлар
ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун «Ишбилармон ўқувчи» стипендияси совриндорларини
аниқлаш юзасидан кўрик-танловни ташкил этиш ва уни ўтказиш бўйича
Й Ў Р И Қ Н О М А
I. Номзодлар учун тайёрланадиган ҳужжатлар ва қўшимча маълумотлар
1.1. Танлов босқичларида иштирок этувчи номзодлар учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
- сўровнома;
- таржимаи ҳол;
- ўқиш жойидан берилган тавсифнома (бир нусха);
- рейтинг дафтарининг нусхаси;
- икки дона (4х6 см ўлчамдаги) рангли фотосурат;
- соҳа мутахассисларининг номзод тўғрисидаги фикрномалари (камида битта);
- партия туман (шаҳар) Кенгашининг тавсияномаси.
1.2. Танловда иштирок этувчи номзодлар ўзларининг эришган ютуқларини акс эттирувчи қуйидаги қўшимча маълумотларни тақдим этишлари тавсия этилади:
- замонавий компютерь технологиялари ҳамда интернет хизматида дастурий маҳсулотлар (программалар) ва веб ишланмалар(веб сайт);
- қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳасида яратган инновацион лойиҳалари;
- нашрдан чиқарилган китоб, рисола (шу жумладан ҳаммуаллифликда);
- тўплам, даврий нашр ва бошқаларда эълон қилинган мақолаларнинг нусхалари;
-номзодлар томонидан тайёрланган ҳунармандчилик, амалий санъат маҳсулотлари, ишлаб чиқарилган буюмларнинг рангли фотосуратлари, номзодлар фаолияти ҳақидаги видеотасмалар ва ҳоказолар;
- номзоднинг турли танлов, анжуман ва бошқалардаги иштироки учун берилган диплом, сертификат каби ҳужжатларнинг нусхалари;
- номзоднинг партия фаолиятидаги иштирокини акс эттирувчи маълумотлар (исталган шаклда) ва бошқалар.
1.3. Туман (шаҳар) партия Кенгашлари томонидан туман босқичи Ҳакамлар Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиш баённомаси, тадбирнинг туман (шаҳар) босқичида қатнашган барча номзодлар фаолияти «Баҳолаш мезонлари» асосида умумлаштирилиб, баҳоланган ягона «Баҳолаш қайдномаси» (Ҳакамлар Ҳайъатининг барча аъзолари томонидан имзоланган ҳолда) илова этилади.
1.4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар партия Кенгашлари томонидан эса ушбу кўрик-танловнинг вилоят босқичи якунлари тўғрисидаги Ҳакамлар Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиш баённомаси ва қарори, шунингдек тадбирнинг вилоят босқичида қатнашган барча номзодлар фаолияти «Баҳолаш мезонлари» асосида умумлаштирилиб, баҳоланган ягона «Баҳолаш қайдномаси» (Ҳакамлар Ҳайъатининг барча аъзолари томонидан имзоланган ҳолда) илова этилади.
1.5. «Ишбилармон ўқувчи»стипендияси совриндори Республика кўрик-танловининг якуний босқичида қатнашиш учун тавсия этилган номзодлар тўғрисидаги барча ҳужжатлар (рейтинг дафтарчасининг нусхаси, соҳа мутахассисларининг фикрномалари, ўқиш жойидан тавсифнома, номзодлар фаолиятига доир қўшимча маълумотлар, шунингдек, тегишли ҳудудий партия Кенгаши ҳузуридаги Ҳакамлар Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши баённомаси, номзодлар фаолиятини баҳолаш қайдномаси) тавсияномага мувофиқ тарзда расмийлаштирилиб, белгиланган муддатда Республика Ҳакамлар Ҳайъатига тақдим этилиши тегишли ҳудудий партия Кенгаши Ҳакамлар Ҳайъати масъул котиби зиммасига юклатилади.
II. Умумий қоидалар
2.1. Мазкур Йўриқнома Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2004 йил апрелдаги мажлиси қарори билан тасдиқланган «Ишбилармон ўқувчи» стипендиясини таъсис этиш тўғрисидаги Низомга асосан қайта ишлаб чиқилган.
2.2. «Ишбилармон ўқувчи» стипендияси совриндорлигига номзодларни тавсия этиш ва совриндорларни аниқлашда асосий эътибор номзодларнинг ўқиш ва жамоат ишларида фаоллиги, тадбиркорлик кўникмаларини қай даражада ўзлаштира олганлиги, миллий ва либерал-демократик ғояларни қай даражада эгаллаганлиги, етакчилик қобилияти, партия фаолиятидаги иштирокига қаратилади.
2.3. Номзодлар танловнинг барча босқичлари талабларини бажаришлари лозим.
2.4. «Ишбилармон ўқувчи» стипендияси совриндори бўлган шахслар танловда такроран иштирок этмайдилар.
III. Танловни эълон қилиш, Республика якуний босқичи Ҳакамлар Ҳайъати таркибини тасдиқлаш
3.1. «Ишбилармон ўқувчи» стипендияси совриндорларини аниқлаш юзасидан танлов ҳар йили партиянинг Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарори билан эълон қилинади.
3.2. O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарори билан ҳар йили академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун партиянинг «Ишбилармон ўқувчи» стипендияси совриндорларини аниқлаш юзасидан танловни ташкил этиш ва совриндорларни аниқлаш бўйича Республика Ҳакамлар Ҳайъати таркиби тасдиқланади.
IV. Танловни ташкил этиш, номзодларни тавсия этиш, совриндорларни аниқлаш ва улар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш
4.1. Танлов ҳар йили қуйидаги уч босқичда ва белгиланган муддатда ташкил этилади:
- Биринчи босқич партиянинг туман (шаҳар) Кенгашлари доирасида ўтказилади. «Ишбилармон ўқувчи» Республика кўрик-танловининг дастлабки босқичи академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўзида (гуруҳлар ўртасида) ўтказилади.
Танловни ушбу босқичда ўтказиш бўйича O’zLiDeP туман Кенгаши қошида тузилган ишчи гуруҳи тадбирнинг тегишли туман ҳудудида жойлашган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари миқёсида ўтказилишини таъминлайди. Ишчи гуруҳи томонидан Ҳакамлар Ҳайъати таркиби шакллантирилади. Тадбирни ташкилий жиҳатдан ўтказиш билан бевосита боғлиқ ишлар ишчи гуруҳи зиммасига юклатилади. Мазкур тадбирни ўтказиш бўйича жойларда шакллантирилган Ҳакамлар Ҳайъати хулосасига асосан ўқув юрти миқёсида ўтказилган танловда энг юқори балл тўплашга эришган уч нафар ўқувчи аниқланиб, уларнинг номзоди туман босқичида қатнашиш учун тавсия этилади. Мазкур тадбирнинг туман (шаҳар) босқичи тегишли ҳудуддаги мавжуд барча таълим муассасалари (академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари) ўқувчиларини қамраб олиши шарт. Башарти, туман ҳудудида фақат битта ўкув юрти мавжуд бўлса, бундай ҳолатларда муайян ўқув юртининг ўзида ўтказилган танлов туман босқичи мақомида ўтказилган ҳисобланади.
Ушбу босқич иштирокчиларидан энг юқори кўрсаткичга эришган уч нафари тадбирнинг вилоят босқичида қатнашиш учун тавсия этилади;
- «Ишбилармон ўқувчи» стипендияси совриндори номзодлигига кўрсатилаётган ёшларнинг фаолиятини ўрганиш натижалари туман (шаҳар) партия Кенгаши Ҳакамлар Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида муҳокама этилади;
- йиғилиш баёни расмийлаштирилиб, унинг қарор қисмида фаолияти ўрганилган ёшлар орасидан энг юқори балл тўплашга эришган уч нафар номзод тегишли туман (шаҳар)дан «Ишбилармон ўқувчи» кўрик-танловининг кейинги босқичида қатнашиш учун номзод сифатида кўрсатилади;
- партиянинг туман (шаҳар) Кенгаши ҳузуридаги Ҳакамлар Ҳайъати кенгайтирилган йиғилиш қарори нусхаси, шунингдек, номзодлар фаолиятини баҳолаш қайдномаси (номзодларнинг ҳужжатлари ва улар ҳақидаги қўшимча материаллар) вилоят Кенгашига топширилади.
- Иккинчи босқич партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари доирасида ўтказилади. Бу босқич туман ва шаҳарлардан тавсия этилган номзодлар ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу босқичнинг уч нафар ғолиби кўрик-танловнинг якуний-Республика босқичида қатнашиш учун тавсия этилади;
Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши қарори билан «Ишбилармон ўқувчи» Республика кўрик-танловининг якуний босқичига номзодларни тавсия этиш босқичи қуйидаги тартибда ташкил этилади:
- партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши қарори билан «Ишбилармон ўқувчи» Республика кўрик-танловининг якуний босқичига номзодларни тавсия этиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи ҳамда Ҳакамлар Ҳайъати таркиби шакллантирилади;
- мазкур Ишчи гуруҳлари, Ҳакамлар Ҳайъати ва туман (шаҳар)лардан «Ишбилармон ўқувчи» стипендияси совриндорлигига номзод сифатида кўрсатилган ёшларнинг фаолияти, тақдим этилган ҳужжат ва қўшимча маълумотларни чуқур ўрганадилар;
- «Ишбилармон ўқувчи» стипендияси совриндорлигига номзодларни тавсия этиш бўйича вилоят ишчи гуруҳларининг ўрганиш натижалари вилоят партия Кенгаши қошида тузилган Ҳакамлар Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида муҳокама этилади. Муҳокамалар якунида туман (шаҳар)лардан номзод сифатида кўрсатилган ёшлар орасидан энг юқори балл тўплашга эришган уч нафари жорий йил танлови учун номзод сифатида кўрсатилади;
- йиғилиш баёни расмийлаштирилиб, унинг қарор қисмида вилоятдан «Ишбилармон ўқувчи» стипендияси танловининг республика якуний босқичига номзодлар тавсия этилади;
-партиянинг вилоят Кенгаши Ҳакамлар Ҳайъати кенгайтирилган йиғилиш баёнининг тўлиқ ҳолидаги нусхаси, номзодлар фаолиятини «Баҳолаш мезонлари» қайдномаси ва улар ҳақидаги қўшимча маълумотлар Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитасига жорий йилнинг 25 май кунига қадар топширилади.
- Республика якуний босқичи Ҳакамлар Ҳайъати томонидан ҳужжатларни ўрганиш, таҳлил қилиш, номзодлар фаолияти билан танишиб чиқиш;
- номзодларни саралаш, улар орасидан ғолиб ва совриндорларни аниқлаш босқичи июнь ойининг биринчи ўнкунлигида ўтказилади.
4.2. Республика Ҳакамлар Ҳайъати аъзолари томонидан номзодларни саралаш ва совриндорларни аниқлаш қуйидаги тартибда ташкил этилади:
- Республика Ҳакамлар Ҳайъати аъзолари совриндорларни аниқлаш бўйича номзодларнинг ҳужжатлари ва улар тўғрисидаги қўшимча маълумотлар билан танишадилар;
- Кўрик-танлов ғолиблари якуний босқич тадбирида Ҳакамлар Ҳайъати томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади;
- Республика якуний босқичи тадбирида танлов шартларига кўра энг кўп балл тўплашга эришган номзодлар Ҳакамлар Ҳайъати қарорига асосан «Ишбилармон ўқувчи» стипендияси совриндори деб эълон қилинади.
4.3. Барча босқичлар учун белгиланган муддатлардан кечикиб тақдим этилган ҳужжат қабул қилинмайди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |