20:00 23.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Эълон
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
“Диплом билан бизнесга” лойиҳаси доирасида олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчи босқич талабалари учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат Дастури ижросини таъминлаш, ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятига кенгроқ жалб этишга кўмаклашиш ҳамда ёшларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган махсус ўқув курсларини ташкил этади.
Мазкур ўқув тадбирлари 2011 йилнинг апрель-май ойлари давомида республикамизнинг барча минтақаларида ўтказилиши режалаштирилган.
Махсус ўқув сертификатларига эга бўлган ёшларнинг бизнес лойиҳалари республика тижорат банклари томонидан имтиёзли равишда молиялаштирилади.
“Диплом билан бизнесга” лойиҳаси тадбирларида фаол иштирок этинг ва ўз бизнесингизни йўлга қўйинг.
Ўқув курсларида иштирок этиш истагида бўлган ёшлар O’zLiDePнинг худудий кенгашларига мурожаат қилишлари лозим.
“Диплом билан бизнесга” лойиҳаси доирасидаги ўқув- семинарларнинг ҳудудларда ўтказиш
ЖАДВАЛИ
№ |
Ҳудудлар номи
| Муддати | Тадбир ўтказиладиган жой |
1. | Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти | 2011 йил 4-8 апрель
| O’zLiDеP Қашқадарё вилоят Кенгаши |
Термиз шаҳридаги “Тадбиркорлик маркази” | |||
2. | Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари | 2011 йил 18-22 апрель | O’zLiDеP Наманган вилоят Кенгаши “Сиёсий таълим” маркази
|
Андижон шаҳри “Ёшлар маркази” | |||
Фарғона Давлат университети | |||
3. | Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари | 2011 йил 25-29 апрель
| Навоий Педагогика университети |
Бухоро Давлат университети | |||
Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази” | |||
4. | Сирдарё, Тошкент ва Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри | 2011 йил 2-6 май | O’zLiDеP Сирдарё вилоят Кенгаши |
Тошкент Аграр университети | |||
Жиззах Политехника институти | |||
Тошкент шаҳридаги “Оазис Асака” мажмуаси ўқув зали | |||
5. | Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси | 2011 йил 10-14 май
| Тошкент Ахборот технологиялари университети Урганч филиали |
O’zLiDеP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши |
Маълумот учун телефонлар: 8(371) 255-08-21, 255-48-17.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |