09:30 24.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Эълон
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси “Ёшлар қаноти” “Ишбилармон ўқувчи” стипендияси учун кўрик-танловни ўтказилишини маълум қилади
Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратиш, академик лицей ва ўрта махсус таълими муассасалари битирувчиларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилиш, ёшларни мамлакатимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, жамоат ишларидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий сиёсий-фаоллигини оширишмақсадида:Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси “Ишбилармон ўқувчи” махсус стипендияси таъсис этади.
“Ишбилармон ўқувчи” стипендияси совриндорлари танлов асосида қуйидаги мезонлар бўйича аниқланади:
- тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини қайдаражада ўзлаштирганлиги;
- замонавий ахборот ва компютерь технологиялари ҳамда интернет хизматидан фойдаланиш борасидаги билимлари;
- қилишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш борасида ишлаб чиққан инновацион лойиҳалари;
- стипендия совриндори “аъло” ўқиши, ўқувчининг партия фаолиятидаги фаол иштироки, намунали хулқи, етакчилик қобилияти, ёшлар билан ишлай билиши;
миллий ва либерал-демократик ғояларни қай даражада эгаллаганлиги.
“Ишбилармон ўқувчи” стипендияси учун ўтказиладиган кўрик-танловнинг ҳар бир туман(шаҳар) босқичининг 3 нафар совриндорларига “Агробанк” ОАТБ ва “Ўзбекистон Саноат қўрилиш банк” ОАТБлари томонидан йил давомида ҳар ойига 30 минг сўм миқдорида стипендия тўлаб борилади.
Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўрин олган совриндорларининг 5 нафарига “Агробанк” ОАТБ ва “Ўзбекистон Саноат қўрилиш банк” ОАТБлари томонидан йил давомида ҳар ойига 40 минг сўм миқдорида стипендия тўлаб борилади.
Республика босқичида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган ўқувчиларга O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ўтган ўқув йиллари натижалари (синов дафтарчаси кўрсаткичлари) ҳисобга олинган ҳолда “Ишбилармон ўқувчи” стипендияси берилади.
Азиз ёшлар !
O’zLiDeP "Ёшлар қаноти" эл-юрт равнақи, Ватан манфаатлари учун фидойи бўлган, ўз тақдирини мамлакат тақдири билан уйғунликда кўрадиган ёшларни, “Ишбилармон ўқувчи” стипендияси учун ўтказиладиган кўик-танловда иштирок этишга чақиради.
Маълумот учун телефонлар : 8 (371) 255-48-17
«Ишбилармон ўқувчи» стипендияси учун кўрик-танловнинг 2011 йилда ўтказиш
ЖАДВАЛИ
№ |
кўрик-танловнинг босқичлари | Ўтказилиш муддати | |
1. | Биринчи (туман, шаҳар) босқичи | 15-25 апрель |
2. | Иккинчи (вилоят) босқичи | 11-15 май |
3. | Якуний (Республика) босқичи | 10 июнь |
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |