20:15 08.01.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Эришилган муваффақиятлар янги изланишларга чорламоқда
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили»да O`zLiDeP «Аёллар қаноти» ва унинг ҳудудий кенгашлардаги бўлимлари томонидан ҳам қатор лойиҳалар амалга оширилди. Биргина «Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари» номли лойиҳа минглаб аёлларимизнинг ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий билим ва кўникмаларини бойитиши билан бирга уларни хусусий бизнес фаолиятига кенг жалб қилиш имконини берди.
Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, бизнес-режа тузиш, банк ва солиқ идоралари билан ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйишга бағишланган ўқув-семинарларда 6458 нафар аёллар иштирок этдилар.
«Аёллар қаноти»нинг «Маҳаллани оилавий бизнес ва тадбиркорлик марказига айлантиришда O`zLiDeP «Аёллар қаноти»нинг иштироки ва роли» мавзуидаги йирик лойиҳа доирасида эса маҳалла ва қишлоқ фуқоралар йиғинларида 300 га яқин тадбирлар ташкил этилди.Ушбу жараёнда фаол қатнашган маҳаллий тадбиркор хотин-қизлар томонидан жойларда 2000 га яқин янги иш ўрни яратилди. Бугунги кунда партия аъзоларининг 45 фоизини ташкил этаётган хотин-қизларнинг 11 нафари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида, 351 нафари маҳаллий кенгашларда сайловчилар номидан фаолият олиб бормоқда. 20 минг нафардан зиёд аёллар эса тадбиркорлик ва фермерлик билан шуғулланаяпти.
Наргиза ҚАХХОРОВА,
«XXI ASR»
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |