11:00 24.02.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Эришилган ютуқлар янги марраларга ундайди
Давлатимиз раҳбарининг «2012 йил - Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади» номли маърузаси бугун жамоатчилигимиз ва жаҳондаги нуфузли экспертлар томонидан кенг эътироф этилмоқда. Мазкур маърузадан келиб чиқувчи вазифалар айни пайтда барча юртдошларимиз қатори минг-минглаб сайловчилар манфаатини ифода этаётган сиёсий партиялар вакиллари томонидан ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда.
Маърузанинг «2012 йил - Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади», деб номланишида, фикримизча, 2010 йилда ишлаб чиқилган ва мамлакатимиз тараққиётининг бутунлай янги босқичини бошлаб берган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да белгиланган устувор вазифалар муваффақиятли амалга оширилишини таъминлаш борасидаги ўта муҳим босқичга кираётганимизни англатувчи туб маъно-мазмун мужассамдир. Чунки ушбу вазифаларнинг амалга оширилиши пировардида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётимизда янада янги ва улкан янгиланишлар юз бериши, мамлакатимиз йилдан-йилга жадал ривожланиб, янгидан-янги марраларни забт этишга қодирлигини англатади. Бу борада ушбу янгиланиш ва инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси ўзининг кундалик ҳаётида теран ҳис эта олиши муҳимдир.
Маърузанинг муҳим жиҳатларидан яна бири унда келтирилган тараққиётимиз кўрсаткичларини акс эттирадиган рақамларнинг босиб ўтилган йиллар билан таққосланиб, чуқур таҳлил этилганидир. Мазкур жиҳат мамлакатимиз ривожланишнинг мураккаб босқичларини босиб ўтаётганини, ислоҳотларни босқичма-бос¬қич амалга ошириш тамойили, қўйингки, тараққиётнинг «ўзбек модели» амалда ўзини тўла оқлаганини ҳамда бугунги ютуқлар осонлик билан қўлга киритилмаётганини яна бир бор англашимизга туртки беради.
Эътиборга молик жиҳати, маърузада мамлакатимизнинг бугунги ва эртанги тараққиёти иқтисодиёт ривожи билан чамбарчас боғлангани ҳамда ундаги таҳлил ва белгилаб берилган навбатдаги вазифалар асосида айнан ана шу принсип устуворлик касб этганини кузатиш мумкин. Мазкур ўзига хос жиҳатлар ва давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган навбатдаги устувор вазифалар мамлакатимиздаги демократик ислоҳотларнинг тарғиботчисига, етакчи кучга айланиши лозим бўлган миллий парламентнинг ва айниқса сиёсат майдонида ўрта синф-мулкдорлар қатлами манфаатлари ҳимоячиси бўлган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси зиммасига улкан масъулият юклайди.
Албатта, Президентимизнинг рақобатдош иқтисодиётни шакллантирмасдан, пировардида эса рақобатдош мамлакатни барпо этмасдан туриб, «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да кўзда тутилган мақсадли вазифаларни амалга ошириб бўлмаслиги ҳақидаги фикрлари ўз фаолиятимизни кескин кучайтиришимиз лозимлигини англатади. Саноатда маҳсулот таннархини 10-15 фоизга пасайтириш юзасидан ҳар бир корхона бўйича комплекс чора-тадбирларни кўзда тутадиган дастур ишлаб чиқиш, мамлакатимиз корхоналарида қишлоқ хўжалиги хомашёсини қайта ишлаш даражасини танқидий таҳлил қилиш ва уни ривожлантириш бўйича мавжуд ресурс ва имкониятларни аниқлаш ҳамда саноатнинг қайта ишлаш тармоқларини жадал ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган истеъмол товарлари турларини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, бунинг учун қўшимча имтиёзларни кўзда тутадиган махсус қарор қабул қилиш, таш¬қи бозорда эса харидорбоп, юқори ликвидли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарни рағбатлантиришни янада кучайтириш, уларга янги имтиёз ва преференсиялар бериш бўйича ҳукуматимизнинг алоҳида қарорини қабул қилиш вазифалари белгилангани эса парламент Қонунчилик палатасидаги фракциямиз аъзоларига ана шу муҳим ҳужжатлар ижросини қатъий назоратга олиш вазифаларини юклайди.
Биз айни пайтда катта капитал қўйилмалар талаб этмайдиган хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича 2012-2016 йилларга мўлжалланган дас¬турда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти таркибида бу соҳанинг улуши 54-56 фоизга етказилиши учун ҳам бор имкониятимизни ишга солишимиз ва бу жараёнда электорат вакилларининг фаол иштирок этиши учун яратилган барча қонуний асослардан самарали фойдаланиш, уларнинг тўла ижросини таъминлашда намуна кўрсатишига амалий кўмак беримиз лозим. ЎзЛиДеП мазкур масалада ҳали ишга солинмаган улкан имконият мавжуд, деб ҳисоблайди.
Маърузадаги иқтисодиётнинг аграр тармоғида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилаётган натижаларнинг чуқур таҳлили ҳамда тармоқда бу йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар парламент қуйи палатасидаги бевосита ЎзЛиДеП фракциясига бириктирилган Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2012 йилдаги фаолиятини ташкил этишда ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Мамлакатимизда ўтган йили 6 миллион 800 минг тонна ғалла, 3 миллион 500 минг тоннага яқин пахта, 8 миллион 200 минг тоннадан ортиқ сабзавот ва полиз, қарийб 3 миллион тонна боғдорчилик маҳсулотлари етиштирилди. Шу билан бирга, 6 миллион 600 минг тонна сут, 1 миллион 500 минг тоннадан ортиқ гўшт, 3 миллиард 500 миллион донадан зиёд тухум маҳсулоти тайёрланди.
Ушбу кўрсаткичлар қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш борасида босқичма-босқич амалга оширилган саъй-ҳаракатлар ва оқилона сиёсатнинг самараси эканини ҳеч ким инкор этолмайди. Шу билан биргаликда давлатимиз раҳбари томонидан эътироф этилган аграр соҳада, биринчи навбатда тупроқ унумдорлигини ошириш чораларини кўриш, барча агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш, замонавий агротехнологияларни жорий қилиш, селексия ва уруғчиликни янада ривожлантириш, меҳнатни ташкил этиш ва рағбатлантириш билан боғлиқ, ҳали-бери ишга солинмаган катта имкониятлар мавжудлиги масалаларига жиддий эътибор қаратишимиз зарур. Президентимиз таъбири билан айтганда, «фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уларнинг масъулиятини янада ошириш борасида ҳали кўп иш қилишимиз лозим». Бу эса партиянинг қишлоқ мулкдорлари фаолия¬тига доир ишларини бутунлай қайта кўриб чиқиш лозимлигини тақозо этади. Зеро, қишлоқ мулкдорларининг давлат ва жамият олдидаги ижтимоий масъулияти бугунги кунда ниҳоятда долзарб масаладир.
Маълумки, давлатимиз раҳбари 2011 йилнинг сентябр-октябр ойларида Наманган ва Андижон вилоятларига ташрифи чоғида фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш учун туманлар миқёсида «Фермерлар кенгаши» фаолиятини йўлга қўйиш ҳақидаги таклифни илгари сурган эди. Ушбу ташаббуснинг рўёбга чиқарилиши қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш жараёнини жадаллаштиришга хизмат қилиши шубҳасиздир. Унинг амалга оширилиши айни пайтда ЎзЛиДеПнинг мақсад-муддаоларига ҳамоҳанг эканини алоҳида таҳкидлаш лозим. Бу барча ҳамкор ташкилотлар билан олиб бораётган ишларимизни янги босқичга кўтариш, асосий эътиборни қишлоқ мулкдорлари манфаатига қаратиш лозимлигини англатади, албатта.
Маърузада касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш устувор вазифалардан бири экани таъкидланди. Ушбу кўрсатмалардан келиб чиқиб, ЎзЛиДеП «Бир фермерга - бир битирувчи» лойиҳасини амалга ошириш ташаббуси билан чиқди. 2012 йил давомида ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси ва бошқа қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини фермер хўжаликларига бириктириш ва шу орқали уларни ишга жойлаштириш чора-тадбирлари амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, «Мустаҳкам оила йили»да партия ташаббусига кўра «Мулкдор оила» лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Мазкур оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаётган ва энди ўз ишини бошламоқчи бўлган оилалар ва деҳқон хўжаликларининг манфаатдорлигини ошириш орқали қишлоқларда оилаларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш, оилавий бизнесни ривожлантириш, оилаларнинг қишлоқ хўжалиги субъектлари (деҳқон ва фермер хўжаликлари, машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишловчи турли хил корхоналар) билан кооперация алоқаларини ривожлантириш орқали қишлоққа саноатни олиб кириш каби мақсадларни кўзда тутувчи лойиҳа 2010 йилдан муваффақиятли жорий этилган «Диплом билан бизнесга» лойиҳаси билан узвий боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
Бир сўз билан айтганда, Президентимиз маърузаси жорий йилдаги фаолиятимизнинг асосий йўналишларини белгилаб олишда муҳим дастуриламал ҳужжат сифатида мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросини, шу жумладан, ЎзЛиДеПнинг барча бўғиндаги аъзоларини Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришга сафарбар этади.
Муҳаммадюсуф ТЕШАБОЕВ,
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси
Обсудить новость на Форуме
26 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |