22:15 29.01.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Энг ёш иштирокчига 6 миллион

 2012 йилда «Аёллар қаноти»нинг «Оилавий тадбиркорликдан — мустаҳкам оилага» лойиҳаси иштирокчиси Соҳиба Қутбиддиновага ана шу мукофот насиб этди. Соҳибага пазандалик онасидан юққан. Ёшлигидан таомлар тайёрлашга қизиққач, бу соҳа сирларини пухта эгаллашга аҳд қилди. Юртимизда оилавий тадбиркорликка қаратилаётган юксак эътибор унинг бу қизиқишини тадбиркорликда синаб кўриш имконини берди. Ана шу хоҳиш Соҳибани партия аъзоси бўлишга сабаб бўлди.«Аёллар қаноти»нинг «Оилавий тадбиркорликдан — мустаҳкам оилага» лойиҳасида фаол қатнашган Соҳиба мутахассислар кўмагида ўз бизнес лойиҳасини тайёрлади. Ушбу бизнес режа дастлаб шаҳар, кейин республика босқичида муносиб баҳоланиб, пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги «Қишлоқ қурилиш» банкининг 6 млн. миқдоридаги имтиёзли кредитини қўлга киритиш имконини берди. Ана шу сармоя эвазига замонавий дастгоҳларга эга бўлган «Соҳиба» оилавий корхонаси байрам арафасида 10 хил турдаги маҳсулотини сотувга чиқарди. O`zLiDePнинг «Оилавий тадбиркорликдан — мустаҳкам оилага» лойиҳаси ғолибига айланиб, ўз фаолиятини янада кенгайтиргач ёш тадбиркорнинг онаси ва опаси ҳам иш билан таъминланди. Айни пайтда Оилавий бюджетга қўшилаётган даромаддан эса оила аъзоларининг барчалари манфаатдор бўлмоқдалар.  — Тадбиркор сифатида иш бошлаш учун ҳам маънавий, ҳам моддий имкониятга эга бўлдим, — дейди С.Қутбиддинова.  — Зеро, партия лойиҳаси туфайли анчадан буён ўйлаб юрган ғояларимни амалга оширдим. — Туманимизда Соҳибага ўхшаб, қаътият кўрсатаётган хотин-қизлар кўпаймоқда, — дейди O`zLiDeP Юнусобод туман кенгаши «Аёллар қаноти» бўлими раҳбари Маҳбуба Бегматова. — Муҳими уларни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратилаяпти. Айни кунда сафимиздаги опа-сингилларимизнинг 364 нафари тадбиркорлик билан шуғулланмоқдалар. Улар кўмагида  ҳар  йили  30-40 дан  ортиқ янги иш ўринлари  яратилаяпти.Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, юртимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самараси Соҳибага ўхшаш минг-минглаб ёш тадбиркорларнинг истиқболли режаларига қанот бағишламоқда.
Наргиза ҚАҲҲОРОВА
“XXI-asr” ижтимоий-сиёсий газетаси
 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме