10:45 13.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Энг фаол лидер

 Наманган. «Агробанк» ОАТБнинг Жомашуй филиали қошидаги БПТ аъзолари яна 15 кишига кенгайди. Янги маслакдошларга аъзолик гувоҳномалари O’zLiDeP Мингбулоқ туман Кенгаши раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда тантанали равишда топширилди. Тадбирда, шунингдек, мазкур БПТ фаолиятини янада жонлантириш, аъзолик бадалларини тўлаш ва партиявий топшириқларни ўз вақтида бажариш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

*          *          *

Жиззах. Вилоят партия Кенгаши тизимида янги бошланғич ташкилот тузилди. Кенгашда ўтказилган навбатдаги партиявий тадбирда шу ҳақда маълум қилиниб, янги аъзоларга гувоҳномалар топшириш маросими ўтказилди. «Жиззах Цум» МЧЖ қошида ташкил этилган янги БПТ ҳозирча 7 нафар маслакдош иштирокида фаолият олиб бормоқда. Ташкилот фаоллари келажакда тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш орқали партия аъзолари сонини янада кўпайтиришни режалаштиришмоқда.

Абулфайз САЙИДАСҚАРОВ,

«XXI ASR»

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме