17:31 23.06.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Элликқалъалик тадбиркорлар
— Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий майдонга чиққан пайтдаёқ бу — менинг партиям эканини яхши англаганман, — дейди Эркин Султонов. — Мана, етти йилдирки, ўз фаолиятимни O`zLiDeP билан боғлаган ҳолда олиб бораяпман.
150 киши меҳнат қилаётган «Қирққиз-махсусқурилиш» масъулияти чекланган жамияти чорвачиликка ихтисослашган ёрдамчи хўжалик ва ғишт заводи фаолиятини хам йўлга қўйди. Шу орқали ғишт етказиб бериш билан боғлик масалалар ҳам ўз-ўзидан барҳам топди. Ишбилармон қурувчи истиқлолимизнинг 20 йиллик тўйига Тез тиббий ёрдам кўрсатиш маркази туман бўлимининг янги биносини тўёна сифатида фойдаланишга топширмоқчи. Бундан ташқари, «Қирққиз» овулида аҳоли учун бунёд этилаётган намунавий турар-жойларнинг калитини ҳам шу йилнинг биринчи сентябрь куни эгаларига топшириш режалаштирилган.
O`zLiDeP Элликқалъа туман кенгаши раиси ўринбосари Азиз Мамбетовнинг таъкидлашича, электорат вакиллари туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида, хусусан, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ҳисобига янги иш ўринлари яратишда ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Бу эса партиянинг дастурий вазифаларига тўла мос келади. Кези келганда тумандаги 677 нафар O`zLiDeP аъзосининг 41 та бошланғич ташкилотга бирлашгани, уларнинг энг йириклари айнан кичик бизнес субъектларида фаолият кўрсатаётганини айтиш ўринлидир. Хусусан, «Баракат Элликқалъа» шўъба корхонасидаги 11 нафар ишчи-ходим, «Гулдурсин савдо» МЧЖнинг 15 нафар ходими бошланғич партия ташкилоти фаоллари саналади.
Дарвоқе, «Баракат Элликқалъа» шўъба корхонасида тайёрланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ўзининг сифатлилиги билан аҳоли тилига тушди. O`zLiDeP аъзоси Шавкат Абдуллаев томонидан ташкил этилган корхонада кунига 1 тоннадан зиёд печенье ишлаб чиқарилмокда. Бу ерда 11 нафар йигит-қиз учун доимий иш ўрни яратилганини эса корхона раҳбариятининг ёшларга бўлган муносабатини билдиради. Шунингдек, жамоанинг 10 гектар майдонда янги боғ ташкил қилиб, 5,5 минг дона мевали дарахт кўчатини парваришлаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу ниҳоллар ҳосилга киргунча корхонада мевани қайта ишлаш цехи очиш режалаштирилган. Бу эса яна ўнлаб иш ўринлари яратилади, деганидир.
Бугун Элликқалъада паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантиришга ихтисослашган кичик бизнес субъектларини ташкил этишга ҳам катта эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ҳозир тумандаги 15 та фермер хўжалигида жами 40 мингдан ортиқ парранда боқилмоқда. Маълумотларга кўра, туманда парранда бош сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24375 бошга, яъни 115,6 фоизга кўпайган. Биргина «Элликқалъа олтин толаси» акциядорлик жамиятининг ёрдамчи хўжалигида 8,5 минг парранда парваришланаётгани ҳам электорат аъзоларининг паррандачиликка эътибори юқори эканидан далолат беради.
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурининг тумандаги ижроси доирасида балиқчиликка ихтисослашган 3 та фермер хўжалиги ташкил қилингани, улар ҳудудида қурилиши бошлаб юборилган сунъий ҳовузлар ҳажми 18 минг майда балиққа мўлжаллангани ҳам юқоридаги фикрларга мисол бўлиши мумкин.
«Гулдурсин асали», «Шерипбой болчи», «Халлиев Жамолиддин» сингари фермер хўжаликлари ҳам эндигина иш бошлаганига қарамай, асаларичиликни ривожлантиришга дадил киришиб кетдилар. Натижада асалари оилалари 618 тага кўпайиб, жами 2663 тага етказилди. Ҳозирда аҳолига йилига 20,3 тонна асал етиштириш имконияти пайдо бўлди.
Тумандаги «Гулистон» овул фуқаролар йиғини раиси, O`zLiDeP аъзоси Алия Ражабова ташаббуси билан ташкил этилган маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларида ҳам асосан ёшлар меҳнат қилмоқдалар. Яқинда барпо этилган мухташам тантаналар уйи эса тадбиркор аёлнинг ўз юртдошларига байрам совғаси бўлди.
— Жорий йилнинг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» деб эълон қилиниши барча элликқалъалик ишбилармонлар қатори фермер аёлларимизнинг ҳам кучига куч, шижоатига шижоат қўшди, - дейди туман ҳокими ўринбосари Умаржон Сабуров. - Жумладан, O`zLiDeP аъзолари бўлган Назира Маткаримова, Амбаржон Тангирберганова сингари ўнлаб фермер аёлларимиз барча соҳаларда ўрнак бўлмоқдалар. Бу эса кундан-кунга чирой очаётган тумандаги ўрта қатлам вакиллари орасида опа-сингилларимизнинг мустаҳкам ўрни борлигидан далолатдир.
Обсудить новость на Форуме