14:46 24.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Электорат ва электорат манфаати
Гулжан ХАЛМУРАТОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O`zLiDeP фракцияси аъзоси:
— Асосий қонунимизнинг 98-моддасига киритилаётган ўзгартиш боис Бош вазир лавозимига номзод кўрсатиш ва уни тасдиқлашнинг янада демократик принципларини ифодалайдиган янги тартиб ўрнатилаётгани сиёсий партияларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги, энг аввало, сайлов жараёнларида марказда ва жойларда давлат ҳокимияти органларини шакллантириш борасидаги ролини сезиларли даражада кучайтиради.
Шу ўринда бир муҳим масалага эътибор қаратиш лозим. Яъни Концепцияда белгилаб берилган вазифалар ва илгари сурилган ғоялар жамият ва давлат ривожи, ҳар бир фуқаро ҳаёти ва турмушига ижобий таъсир кўрсатиши муқаррардир. Бу билан фуқароларнинг ўзлари тарафдор бўлган сиёсий партияларнинг роли оширилишидан манфаатдорлиги кескин ортади. Қонунчилик палатасида энг кўп ўринни эгаллаган партия ўз электорати ва сайловчилари манфаатидан келиб чиққан ҳолда уларнинг муаммолари ҳал этилишига эришиш учун барча имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қиладилар. Конституцияда сиёсий партиялар томонидан Бош вазирга ишончсизлик вотуми институтини қўллаш ҳуқуқи берилаётгани ҳам фуқароларнинг хоҳиш-иродасини ифодалашда айниқса мухолифатда бўлган сиёсий кучлар қўлидаги кучли восита бўлади.
Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини барпо этиш масалаларида O`zLiDePни мамлакатдаги ички сиёсий жараёнларнинг бевосита иштирокчиси бўлиш, ўз электорати манфаатларини қатъий ифодалаш, аҳолининг юксак сиёсий маданиятини шакллантиришда фаол қатнашишга даъват этади.
Янги сиёсий-ҳуқуқий майдонда O`zLiDePнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси, маҳаллий ҳокимият вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳларининг энг муҳим вазифаси — электоратни ташвишлантирувчи ижтимоий-иқтисодий масалаларни эътиборга олган ҳолда партиялараро мунозараларни профессионал ва асосли равишда ўтказишга эришишдан иборат. Бу билан мулкдорлар синфининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича дастурий вазифаларимизни амалга оширишнинг ишончли кафолатлари ҳам таъминланади.
O`zLiDeP аввалги иккита парламент сайловлари бўйича ижобий натижаларга эришиб, Сайловолди дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида ўзига хос тажрибага ҳам эга бўлди. Агар илгари партиямизнинг Сайловолди дастури асосан парламентнинг қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти орқали амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилган бўлса, эндиликда, сайловда ғолиб чиққач, у ҳукуматнинг мамлакатимиз келжагига либерал-демократик ёндашувини эътиборга олувчи ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурига айланиши керак.
Демак, шундай дастур яратиш керакки, у марказда ва жойлардаги ишларни қай даражада самарали олиб боришимизга тўла имконият берсин. Шу жиҳатдан партия фаоллари олдига электорат ва сайловчилар билан ишлашни яхшилаш, парламентдаги фаолиятимизда уларнинг фикрларини кенгроқ эътиборга олиш вазифаси қўйилмоқда. Бу эса амалда партия қурилиши тамойилларини янада кучайтириш зарурлигини англатади.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |