22:00 07.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЭЗГУ МАҚСАДИМИЗ МУЖАССАМ

2012 йил 5 декабрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан “Конституция – бахтимиз пойдевори” номли байрам тадбири ташкил этилди. Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 20 йиллиги муносабати билан Самарқанд туманидаги Гулобод ижтимоий-иқтисодиёт коллежида ўтказилган мазкур тадбирда O`zLiDeP Самарқанд туман Кенгаши масъул ходимлари, “Камолот” ЁИҲ  туман Кенгаши масъул вакиллари, партия “Ёшлар қаноти” раҳбарлари ва БПТ раислари, коллеж ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этишди.  Тадбирда сўз олганлар Бош Қомусимизнинг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниш жараёнлари, унинг миллий давлатчилигимиз анъаналарига мос жиҳатлари, жамият тараққиётидаги ва уни янада такомиллаштириш борасида олиб барилаётган ишлар хусусида ёшларга маълумот беришди. Шунингдек, тадбир давомида O`zLiDeP  бугунги кунда Ўзбекистоннинг ҳар томонлама равнақ топишидан, мамлакатда демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларини чуқурлаштиришда фуқароларнинг турмуш даражаси ва мамлакатнинг халқаро обрў-эътибори ўсишида, тинч ва барқарор ҳаёт сақланиб туриши учун тинимсиз ҳаракат қилаётганини айтиб ўтишди. Айниқса, Юртбошимиз томонидан ишлаб чиқилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” тамойиллари асосида давлат бошқарувини демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, сўз эркинлиги ва нодавлат нотижорат ташкилотлари мустақиллигини таъминлаш, сайлов тизимини янада такомиллаштириш ҳамда бозор иқтисодиётини либераллаштиришни ўзида мужассам этиб, Конституциямиз қоидаларга мос равишда ишлаб чиқилганлиги мустақил Ватанимизнинг ривожланиш тарихида янги саҳифани очмоқда.Бу борада “Гулобод” МФЙ қошидаги БПТ раиси ўринбосари, партия аъзоси О.Тожихонов ҳам сўзга чиқиб, асосий Қонунимизнинг хорижий давлатлар Конституцияларидан фарқли жиҳатлари, унда белгиланган тамойилларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашдаги аҳамияти юзасидан фикр-мулоҳазаларини йиғилганлар билан ўртоқлашди. Давра суҳбатида ёшларни Конституциямизга бўлган ҳурматини янада ошириш, уларни Ватанга садоқат, ҳурмат руҳида тарбиялаш, Бош Қомусимизнинг барча бўлим ва моддаларини шарҳлаб, унинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, шунингдек ёшларда фуқаролик позициясини шакллантириш, талабаларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий билимларини юксалтириш, либерал-демократик ғояларни кенгроқ тарғиб этиш борасида ўзаро фикр алмашилди.Тадбир давомида ўтган давр Бош Қомусимизнинг жамият ҳаётида ислоҳотлар изчиллигини таъминлашдаги ўрни, у асосда қабул қилинган қонунлар ҳақида ҳам иштирокчиларга интерфаол усулларда тушунчалар бериб ўтилди.  Шунингдек, тадбирда Самарқанд туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси аъзоси А.Буранов ҳам Ўзбекистон Республикаси инсон ва унинг манфаатлари устивор бўлган ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидан дадил бораётгани, бунда айниқса, мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувини ташкил этиш тартиби ва мазмунига алоҳида эътибор билан ёндашиб келаётгани муҳим омил эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди.                 С. Луқмонов партия вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме