18:00 30.05.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЭЗГУ ИШЛАРНИНГ МАНТИҚИЙ ДАВОМИ
2012 йилнинг давлатимиз раҳбари томонидан “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиниши ҳамда қабул қилинган Давлат Дастури ижросини таъминлаш мақсадида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Аёллар қаноти” томонидан “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида бир қатор тадбирлар, давра суҳбатлари, семинарлар ўтказиб келинмоқда. 2012 йил 24 май куни Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университетида ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан мазкур лойиҳа доирасида “Ижтимоий хавфли ва зарарли иллатларга қарши курашишда оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги” мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбати ҳам эзгу-ишларнинг мантиқий давоми бўлди.
Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, тиббиёт соҳасининг малакали мутахассислари, психологлар, тажрибали маҳалла оқсоқоллари ва маслаҳатчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
- Мазкур лойиҳа O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва ҳудудий партия ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Республика “Оила” илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда, - дейди O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси мутахассиси, лойиҳа координатори Нилуфар Хотамова. - Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад эса хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда маънавий салоҳиятини юксалтириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, умр узоқлигини таъминлаш, соғлом миллат генафондини асрашга кўмаклашиш, чекка ҳудудларда яшаётган ёш қизларни спорт билан шуғулланишга кенгроқ жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, хотин-қизлар ўртасида тиббий саводхонлик ва маданиятни оширишга назарий ва амалий жиҳатдан кўмаклашиш, бу борада аёл мураббийларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг сонини кенгайтириш, никоҳ ёшига етмаган қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларининг олдини олиш, энг муҳими хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, алкоголизм, гиёҳвандлик, чекиш каби зарарли иллатларнинг тарқалишининг олдини олиш юзасидан тарғибот-тушунтириш ишларини олиб боришдан иборат.
- Ўтказилаётган ушбу тадбир давомида жойларда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, улар орасида тиббий маданият оширилиши баробарида оилада соғлом турмуш тарзи ривожлантирилади, шунингдек, ёш қизларнинг белгиланган муддатдан олдин турмушга чиқиш ҳолатларининг олди олинади, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада оширилади, қолаверса, лойиҳани амалга ошириш давомида аниқланган маълумотлар мутахассислар иштирокида таҳлил қилиниб, аниқ асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиши ҳамда O’zLiDeP фракцияси орқали тегишли вазирлик ва идораларга етказилиши белгиланган, - дея таъкидлайди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Содиқжон Абдиназаров. – Чунки, партиямиз инсон саломатлиги, ҳозирги давр тиббиётининг янги ютуқларига таянган ҳолда дунёда илғор ўринларга интилаётган Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ривожи, оналик ва болаликни ҳимоялаш, умр узоқлигини таъминлаш йўлида курашади.
Давра суҳбати давомида сўз олганлар ҳам хотин-қизлар ўртасида зарарли иллатлар тарқалишининг олдини олиш, никоҳ ёшига етмаган қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини бартараф этиш, гиёҳвандлик воситаларига ружу қўйган хотин-қизларга тиббий-ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш, маҳаллаларда яшаётган ёш қизларни спортга қизиқтириш, кенгроқ жалб этиш, шунингдек, хотин-қизларни гиёҳвандлик, алкоголизм, чекиш, ОИТСга қарши курашишда оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини кенг йўлга қўйишга қаратилган чора-тадбирларни хотин-қизлар ўртасида тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш долзарб вазифа эканлигини таъкидлаб ўтишди.
Обсудить новость на Форуме
28 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |