22:00 26.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЭРТАГА БУГУНГИДАН ЯХШИРОҚ ИШЛАЙМИЗ

Бухоро вилоятида O‘zLiDePнинг 426 та бошланғич ташкилоти фаолият юритади. Шу кунгача уларнинг 103 тасида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилган бўлиб, 80 та БПТ раҳбари ўз вазифасига қайта сайланди. Сайланган БПТ раислари орасида халқ депутатлари Бухоро, Жондор, Пешку, Шофиркон, Ғиждувон ва Олот туман Кенгашлари депутатлари мавжудлигини алоҳида таъкидлаш мумкин. 
Бўлиб ўтаётган йиғилишларда асосий эътибор Президентимизнинг “2014 йил  юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” номли маърузасида билдирилган фикрларга қаратилиб, БПТнинг келгусида бажарадиган вазифалари белгилаб олинмоқда. 
Шунингдек, тадбирлар давомида партия аъзолигига қабул қилиш даражаси, аъзолик бадалларини тўлаш каби кундалик масалалар билан бирга ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг ижроси, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда кузатилаётган муаммолар, аҳолининг маданий-маиший шароитларини яхшилаш, хонадонларни табиий газ, ичимлик суви, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш каби ижтимоий ҳаётимизнинг муҳим жиҳатлари чуқур таҳлил этилиб, улар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилмоқда.
Олот туманидаги Талқонсаёт ҚФЙда фаолият юритаётган БПТнинг 44 нафар аъзосидан 11 таси фермер, 6 таси тадбиркор, 12 таси ўзини ўзи бошқариш органи раҳбаридир.  
- “Эртага бугунгидан яхшироқ ишлаймиз” бу бизнинг асосий шиоримиз, - дейди Олот тумани БПТ раиси Н.Тўраева. – Бор имкониятимизни ишга соляпмиз, шу кунларда тумандаги 1,2 км. ички йўллар асфальт қилиниб, 4 та фермер хўжалигида иссиқхона ташкил этилди. Яқинда фаолиятимизни сарҳисоб қилиб, ўзимиз учун тегишли хулосалар чиқардик. Мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларни жойида ҳал этиш, юқори партия ташкилоти ва депутатлик гуруҳларига амалий таклифлар бериш борасида муайян ишлар қилиняпти. Лекин, сиёсий партияларнинг давлат ва жамият қурилишидаги роли кучайиб бораётган бугунги кунда партиявий фаолитияимизни яна кучайтришимиз, одамлар орасига кўпроқ кириб боришимиз лозим деб ҳисоблайман.
Бухоро туманидаги БПТда ўтказилган йиғилишлар давомида 8 та бошланғич ташкилотнинг раиси янгидан сайланди ҳамда туманидаги “Нурулло бобо Отамуродов” ва “Р.Расулов” фермер хўжаликларида партия қуйи бўғинини ташкил этиш борасидаги ишлар бошлаб юборилди.
Умуман олганда БПТ аъзолари ҳар бир масалага электорат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ёндашар эканлар тарғибот-ташвиқот ишларида юқори самарадорликка эришиш учун инсон шахси ва манфаатларига асосий эътиборни қаратиб, ҳар қандай партиявий тадбирни баландпарвоз ғояларсиз ўтказиш лозимлигини таъкидламоқдалар.                                  O‘zLiDeP Бухоро вилояти КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме