22:30 24.01.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЭРИШИЛГАН НАТИЖАЛАР ҲАМДА НАВБАТДАГИ ВАЗИФАЛАР
Жорий йилнинг 22 январь куни O`zLiDeP Денов туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан “Мамлакатимизда соғлом авлодни тарбиялаш йўлида яратилган шарт-шароитлар ва улардан самарали фойдаланиш масалалари: эришилган натижалар ҳамда навбатдаги вазифалар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда БПТ раислари, туман хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими ходимлари, тадбиркор, фермер аёллар ва талабалар иштирок этди. Давра суҳбатини очиш учун сўз олган туман Кенгаши аппарат раҳбари Ч. Абдураимов мамлакатимизда соғлом авлодни тарбиялаш йўлида олиб борилаётган ишлар, ушбу соҳада бораётган катта ўзгаришлар ҳақида тўхталар экан, мазкур жараёнларда O`zLiDePнинг ҳам ҳиссаси катта бўлаётганини таъкидлаб ўтди. Юртимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, эришилаётган ютуқлар негизида, аввало, инсон омили мужассам экан, демак соғлом авлодни тарбиялаш O`zLiDeP олдига қўйган мақсадлар билан ҳамоҳангдир.Таъкидланганидек, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти, инсон омили туфайли қўлга киритаётган ютуқларимизни бугун дунё тан олмоқда, кўплаб мамлакатлар бизга ҳавас билан қарамоқда. Соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига бағишлаб ўтказилаётган халқаро анжуманларда ҳам бу ўзининг яққол тасдиғини топмоқда. Шунингдек, давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ инсон омилига бўлган эътибор биринчи галдаги вазифалардан бирига айланлиги ҳамда мамлакатимиздаги барча ўзгариш ва янгиланишлар “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг манфаатлари учун” деган ҳаётий қоида асосида амалга оширилаётганлигини эътироф этишди. Таъкидлаш жоизки, тараққиётнинг ўзбек моделидан кўзланган асосий мақсад инсонлар эркинлиги, ҳуқуқ ва манфаатларининг тўла рўёбга чиқишини таъминловчи ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган. Тадбир давомида инсонларга жамият ижтимоий-иқтисодий ривожининг қуроли сифатида эмас, балки бош мақсади деб қаралиши лозимлиги қайд этиб ўтилди. Ҳар қандай тараққиётнинг пировард мақсади ва муваффақият мезони бўлган инсон учун танловнинг кенгайиши, ўз эркинлигини амалга ошириш, узоқ ва соғлом турмуш кечириш имкони, билим олиш ва муносиб ҳаёт даражасининг яратилиши жамият ривожида ҳал қилувчи роль ўйнайди. Буни партия фаоллари, чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган фуқаролар онгида шакллантириш жоизлиги таъкидланди. Чунки бу каби тарғибот-ташвиқот ишлари орқали ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига, оилаларимизга соғлом муҳит ҳукмрон бўлишига эришамиз. Тадбирдан кўзланган мақсад ҳам шунга қаратилди. Тадбир савол-жавобларга бой тарзда ўтди ҳамда давра суҳбати якунида тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
O`zLiDeP Сурхондарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме