18:00 28.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЭРИШИЛГАН ЮТУҚЛАР, КЕЛГУСИ ВАЗИФАЛАР

Самарқанд шаҳрида O‘zLiDeP Cамарқанд вилоят Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.
Унда партия тузилмалари ҳамда депутатлик гуруҳлари фаолиятининг устувор йўналишларида олиб борилган ишлар сарҳисоб қилинди ҳамда навбатдаги вазифалар белгиланди.
Мажлисда O‘zLiDeP вилоят кенгаши раиси Муродулло Холмуҳаммедов маъруза қилиб, партия вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари томонидан 2013 йилда ва 2014 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар ва эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, 2013 йилда партия электорати вакилларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий-иқтисодий билимларини ошириш, сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида 288 та тадбир ўтказилган. Уларда аёллар ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш каби масалаларга ҳам кенг эътибор қаратилган.
Мажлисда “Парламентда менинг ўрним”, “Ишбилармон талаба”, “Агар мен депутат бўлсам”, “Диплом билан бизнесга” каби лойиҳалар яхши самара бераётгани алоҳида эътироф этилди. Масалан, 2013 йилда “Диплом билан бизнесга” лойиҳасида иштирок этган 102 нафар ёшлар тижорат банкларидан 400 млн. сўмга яқин кредит олиб, тадбиркорликни йўлга қўйган, натижада 110 та янги иш ўринлари яратилган.
“Мулкдор оила”, “Оилавий тадбиркорликдан мустаҳкам оилага” лойиҳалари вилоят босқичларида қатнашган 66 иштирокчига ҳамкор банклар томонидан 1,5 млрд.га сўмга яқин кредитлар ажратилишига эришилган. Натижада, биргина “Мулкдор оила” лойиҳаси доирасида вилоятда 202 та янги иш ўрни яратилган.
Бундан ташқари, турли тадбирлар кўмагида мингдан ортиқ хотин-қизнинг иқтисодий ва ижтимоий билими оширилиб, тадбиркорликка йўналтирилган.
Мажлисда бошланғич партия ташкилотларининг жойлардаги ижтимоий-сиёсий ва бошқа муаммоларни ўрганиши ва уларни партиявий воситалар орқали ҳал қилиши борасида давра суҳбатлари, ўқув семинарлари, учрашувлар ташкил этилаётгани ҳам тилга олинди.
Партия лойиҳаларида O‘zLiDePнинг ҳамкор ташкилотлари иштироки жуда сезиларли бўлаётгани алоҳида эътироф этилди.
Мажлис сўнгида партиянинг 2014 йилга мўлжалланган ҳаракат дастури ижросини таъминлаш, вилоятдаги партия тузилмалари ва депутатлик гуруҳлари вазифалари белгилаб олинди.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме