15:30 01.02.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЭРИШИЛАЁТГАН ЮТУҚЛАР ЯНГИ ТАШАББУСЛАР ВА ФАОЛЛИККА УНДАМОҚДА
2012 йил 27 январь куни O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжаликлари масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади” номли дастурий маърузаси: фермерлик ҳаракатини жамиятдаги етакчи кучга айлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирликлар, қўмиталар, компаниялар, жамғармалар, етакчи суғурта компаниялари ва тижорат банкларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмасининг Марказий Кенгаши аъзолари ҳамда ҳудудий филиаллари директорлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда комиссиялар раислари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси М.Тешабоев давлатимиз раҳбарининг навбатдаги маърузаси мамлакатимиз ва халқимиз учун тарихий ва дастурий маъруза бўлганлигини, унда белгилаб берилган вазифалар Концепциясида кун тартибига қўйилган вазифалардан келиб чиқиши ва уларга боғлиқ эканлигини таъкидлади.
Қайд этилдики, маърузада келтирилган – мамлакатимиз эришаётган ютуқларни акс эттирувчи ҳайратланарли факт ва рақамлар мамлакатимизнинг мустақил тараққиёт йўли аввалбошдан нақадар тўғри танланганлигининг ва Ўзбекистон раҳбарияти мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб узоқни кўзлаб оқилона сиёсат олиб бораётганлигининг амалдаги яна бир исботидир. Дунёда иқтисодий инқироз давом этаётган ва халқаро иқтисодий муносабатлар шиддатли тус олаётган бугунги таҳликали замонда Ўзбекистон забт этаётган янгидан-янги марралар ва ютуқлар жамиятимизда яшаётган ҳар бир фуқарога фахр-ифтихор, ғурур ва шижоат бағишлайди.
Президентимиз ўз маърузасида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаларига тўхталиб, бугунги кунда соҳада эришилаётган ютуқлар билан бирга қатор ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжудлигини қайд этдилар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар бердилар.
Давра суҳбати маърузада аграр соҳа юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган навбатдаги вазифаларга бағишланди. Хусусан, фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш масаласи муҳокамаларнинг марказида бўлди.
Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси раиси Ф.Бердиев аграр соҳадаги ислоҳотлар ҳамда берилаётган алоҳида эътибор натижасида фермерлик ҳаракати жамиятда ҳал қилувчи кучга айланиб бораётганлигини алоҳида таъкидлади. Кейинги йилларда фермер хўжаликлари нафақат қишлоқ хўжалигида йирик товар маҳсулоти етиштирувчи хўжалик субъекти сифатида, балки қайта ишлаш ва ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ривожлантириш асосида қишлоқни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга катта ҳисса қўшадиган субъект сифатида ҳам юзага чиқмоқда.
Тадбир иштирокчилари маърузада белгиланган вазифалардан бири - қишлоқларда замонавий уй-жойлар қурилиши, қишлоқ қиёфасини тубдан яхшилашда фермер хўжаликларининг ўрни салмоқли эканлигини қайд этишди.
O`zLiDeP фаолларининг фикрига кўра, партия ташкил этилган биринчи кундан фермер хўжаликларини ривожлантиришга ва улар учун зарур инфратузилмани шакллантиришга кўмаклашишни ўз фаолиятининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олган. O`zLiDePнинг Сайловолди дастурида фермер хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аграр соҳага инновациялар киритишни рағбатлантириш ва чуқурлаштириш, шартномаларда кўзда тутилган хомашё, материаллар ва товарларни белгиланган муддатларда етказиб беришда, фермерлар етказиб берган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун ҳисоб-китобни амалга оширишда тайёрловчилар ва таъминотчиларнинг масъулиятини янада кучайтириш масалалари энг муҳим вазифалардан этиб белгиланган.
Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси O`zLiDeP фракциясига бириктирилган. Бугунги кунда Қўмита томонидан соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш билан бир қаторда назорат-таҳлил фаолияти ҳамда парламент назоратининг бошқа турларидан ҳам кенг фойдаланилмоқда.
Партия ва Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси ўртасида имзоланган Бош битимга мувофиқ, фермерларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар фаолиятига инновацион технологияларни жорий этиш, фермер хўжаликлари фаолиятини мониторингини олиб бориш ҳамда уларга кенг кўламли хизматлар кўрсатиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Давра суҳбатида фермер хўжаликларининг 2011 йилдаги фаолияти таҳлили танқидий кўриб чиқилиб, фермер хўжаликлари билан таъминот, тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан тузилган шартнома шартларининг бажарилиш ҳолати, бу борадаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Хусусан, ўтган йилда 3 минг 800 дан ортиқ фермер хўжалиги 120 миллиард сўмдан ортиқ ёки 160 минг тоннадан зиёд пахта етиштириш бўйича, 1 минг 500 та фермер хўжалиги давлат захирасига ғалла сотиш бўйича 18 миллиард сўмлик ёки 62 минг тонна шартнома мажбуриятларини бажара олмаган. Бу эса соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этишда мутасадди ва манфаатдор ташкилотлар томонидан жиддий ҳулосалар чиқарилишини тақозо этади.
Ана шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, тадбирда O`zLiDeP ва Фермер хўжаликлари уюшмаси томонидан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар замон талаблари даражасида эмаслиги таъкидланди.
Қизғин муҳокамалар якунида давра суҳбатининг хулоса ва тавсиялари қабул қилинди. Унда фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уларнинг масъулиятини янада ошириш, фермер хўжаликлари томонидан давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етиштириш бўйича тузилган шартномавий мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилишига эришиш, фермерларга ерларнинг ажратилишида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича навбатдаги устувор вазифалар белгиланди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 30 сентябрь -1 октябрь кунлари Наманган ва Андижон вилоятларига қилган сафари давомида фермерлар билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида фермерлик ҳаракатини янада жадал ривожлантириш учун туманлар миқёсидаги “Фермерлар Кенгаши” фаолиятини йўлга қўйиш ҳақидаги ташаббусни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Иштирокчилар мазкур таклиф мамлакатимизда ислоҳотлар ривожланишининг янги босқичидаги энг муҳим устувор вазифа этиб белгиланган қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш жараёнини жадаллаштиришга хизмат қилишини эътироф этишди.
Давра суҳбати якунида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмиталарига давлатимиз раҳбарининг маърузасида аграр соҳага оид белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича махсус чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш, қўмиталарнинг 2012 йилдаги фаолиятини ташкил этишда фермер хўжаликларига ер ажратишда қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилиши ва бу борада ижроия ҳокимияти томонидан қонун бузилишларига йўл кўймаслик масаласига эътибор қаратиш, соҳага тегишли қонунларнинг жойларда маҳаллий ҳокимликлар томонидан ижро этилиши бўйича назорат-таҳлил фаолияти ва Парламент назоратининг бошқа турларидан кенг фойдаланишни кучайтириш, аграр соҳага оид қонун хужжатларини тўлиқ таҳлил этиш, амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш заруратини чуқур ўрганган ҳолда янги қонун лойиҳалари устида амалий ишлар олиб бориш тавсия этилди.
Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмасига фермер хўжаликлари томонидан давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етиштириш бўйича тузилган шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиш ҳолати ҳамда мавжуд табиий (ер, сув) ва моддий ресурслардан оқилона фойдаланишни тарғиб қилувчи тизимли тадбирлар ташкил этиб бориш, фермер хўжаликларининг муаммоларини аниқлаш, уларга хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш борасида аниқ амалий ишлар олиб бориш, фермер хўжаликлари раҳбарларининг мамлакатимиз ва хорижий давлатларда ташкил этиладиган халқаро кўргазмалар, конференциялар, форумлар ва бошқа турли шаклдаги тадбирларда кенг иштирокини таъминлашга эътибор қаратиш ҳамда бу борада маълумотлар базасини яратиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг мақсадли грант лойиҳалари имкониятларидан унумли фойдаланиш тавсия этилди.
Шунингдек, O`zLiDeP худудий ташкилотлари томонидан Президент маърузасида келтирилган маълумот, ахборот, рақамлар ва кенг кўламли эзгу мақсадлар тўғрисида партия электорати орасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси орқали коллеж битирувчиларини бизнес соҳасига жалб этишни янада фаоллаштириш, жойларда жамоатчилик назоратини ўрнатиш, хусусан, депутатлик гуруҳлари орқали мавжуд муаммоларни халқ депутатлари туман (шаҳар) ва вилоят Кенгашлари кун тартибига киритган ҳолда муҳокама қилиб бориш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Партиянинг парламентдаги фракцияси ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасига амалдаги қонунчиликни назорат-таҳлил сифатида ўрганиш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича Парламент назорати ва эшитувларини ташкил этиб бориш юзасидан тавсиялар берилди.
Давра суҳбатида O`zLiDePнинг “Бир фермерга – бир битирувчи” лойиҳасини амалга ошириш ташаббуси билдирилди. Лойиҳага асосан 2012 йил давомида республикамиздаги мавжуд 66 мингдан ортиқ фермер хўжаликларига биттадан касб-ҳунар коллежи битирувчисини бириктириш орқали уларни таълимдан кейин иш билан таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилади.
O`zLiDeP Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме
26 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |