15:01 18.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЭНГ МУНОСИБЛАР САЙЛАНИШИ КЕРАК
Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси"да алоҳида таъкидланганидек: "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институти — маҳалла фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, унинг вазифалар кўламини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ўзаро яқин муносабатларини таъминлаш алоҳида долзарб аҳамият касб этмоқда".
Ҳақиқатан ҳам маҳалладаги соф миллийлик ва тарихийлик халқимизнинг ўзига хос қиёфасини кўрсатувчи жиҳатлар бўлиб, бу "Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари" тамойилининг шаклланиш манбалари Ўзбекистонда қадимдан мавжудлигидан далолатдир. Мамлакатни янгилаш ва модернизация қилиш бўйича ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда бу институтнинг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётгани бежиз эмас, албатта.
Айни пайтда маҳалла илгари ҳудудий ҳокимият органлари ваколатидаги ижтимоий-иқтисодий характерга эга бўлган 30 дан зиёд функцияларни бажараётганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Концепцияда белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш жараёнида маҳалла аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантариш, давлат бошқаруви органлари фаолияти юзасидан жамоатчилик назоратини олиб боришда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |