15:01 18.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЭНГ МУНОСИБЛАР САЙЛАНИШИ КЕРАК
Концепцияда бугун маҳаллалар аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш, давлат бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш масалаларида муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланиб, мазкур ижтимоий институтни янада ривожлантириш бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Концепцияда илгари сурилган ғоялар асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаолларини ушбу жараёнда фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқди. Зеро, O`zLiDeP оилавий бизнес, хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначиликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш масалаларини маҳаллалар билан яқиндан ҳамкорликсиз амалга ошириб бўлмайди, деб ҳисоблайди.
Негаки, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш, жойлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш борасидаги роли тобора ортаётгани айни ҳақиқат. Шунинг учун фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловига энг муҳим ижтимоий-сиёсий тадбир сифатида қаралмокда. Маҳалла ноёб, бетакрор ижтимоий бошқарув идораси бўлганлиги сабабли унинг роли ва таъсирчанлигини ошириш сайлов жараёнлари билан ҳам ҳамоҳангдир.
Мухтасар қилиб айтганда, жорий йилнинг май-июнь ойларида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари энг муносиб фуқаролар орасидан сайланишини таъминлаш партиямиз барча тузилмаларининг устувор вазифасига айланиши керак.
Бинобарин, маҳалла раислигига бугунги кун талабларига жавоб берадиган, маҳаллаларни том маънода кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик марказларига айлантиришга хизмат қилиши мумкин бўлган, яъни хусусий тадбиркорликдан хабардор, хўжалик ташкилотларига рахбарлик тажрибасига эга бўлган шахсларнинг сайланиши маҳаллани оилавий бизнес марказига айлантириш жараёнларини тезлаштиради.
Хулоса қилиб айтганда, тизимли равишда ўтказилаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови ҳақиқий демократия дарсхонаси бўлиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва сиёсий маданияти ўсиб бораётганини кўрсатибгина қолмай, маҳалланинг жамиятдаги ўрни ва ролини оширишга хизмат қиладиган йўналишларни белгилаб олиш имконини яратади.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |