20:46 15.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЭНГ ЯХШИ БИЗНЕС РЕЖАЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР БЕРИЛМОҚДА
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Мулкдор оила-2013” лойиҳаси доирасида ўқув семинари ташкил этди.
Семинарда оилавий тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш, хусусан, соҳани ривожлантиришда банк-молия муассасаларининг ўрни ва аҳамияти, банклар фаолияти орқали тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, партия электорати вакилларининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш бўйича билимларини ошириш ва уларга амалий кўмак бериш каби масалалар кенг муҳокама қилинди.
Тадбирда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни барқарор ривожлантиришда банк-молия муассасалари томонидан амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар ҳақида сўз борди. Шунингдек, оилавий тадбиркорликнинг афзалликлари, тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришнинг ҳуқуқий асослари, кредитларни расмийлаштириш каби мавзуларда маърузалар тингланди.
– O‘zLiDeP Дастурида партия тадбиркорлар эркинликларини таъминлаш учун иқтисодий, ташкилий, хуқуқий шароит ва кафолатлар яратилиши, мазкур қатлам фаолиятининг ҳар томонлама рағбатлантирилиши, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий мустақил бўлиши, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдаги мавжуд тўсиқларнинг бартараф этилиши тарафдори экани алоҳида белгилаб қўйилган, – деди тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши аппарат раҳбари Б.Менглиев. – Шу боис, биз партия Дастуридан келиб чиққан ҳолда тадбиркорликка оид кўплаб тадбирларни ўтказиб келяпмиз. “Мулкдор оила” лойиҳаси бу борадаги ишларимизнинг бир қисми ҳисобланади.
Семинарнинг замонавий ўқув технологиялари, интерфаол услублардан фойдаланилган ҳолда ўтказилган машғулотлари баҳс-мунозаралар шаклида ташкил этилди. Иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, белгиланган муайян мавзу ва йўналишда мунозаралар ўтказди.
Ўқув семинари якунида энг яхши бизнес режалар эгаларига тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.
O‘zLiDeP Хоразм вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме