18:01 19.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЭНДИ “АГРОМИР”ДА ҲАМ ЛИБЕРАЛЛАР БОР
Самарқанд туманидаги “Агромир” қўшма корхонасида O‘zLiDeP бошланғич ташкилотининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда партиянинг вилоятдаги масъуллари, фаоллари ва электорат вакиллари иштирок этди.
Йиғилиш давомида мазкур қўшма корхонада меҳнат қилаётган ишчи-хизматчилардан 15 нафари партия аъзолигига қабул қилинди.
Партиянинг янги аъзолари O‘zLiDeP ғоялари асосида давлат ва жамият тизими ривожи, шунингдек, Ватан тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг жадал суръатлар билан амалга оширилиши учун бор куч-ғайратларини ишга солиш ниятида эканини билдирди.
Улар умуммиллий сиёсий ташкилотнинг бир бўғини сифатида мулкдорлар қатлами, кичик бизнес, фермерлик ва деҳқон хўжаликлари вакиллари, ишлаб чиқаришнинг юқори малакали мутахассислари, ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя қилишга астойдил киришишни мақсад қилганини ҳам таъкидлади.
O‘zLiDeP Уставида айтилишича, бошланғич партия ташкилоти ҳар томонлама билимдон, сиёсий ва ижтимоий тайёргарликка, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш соҳасида янги ғоя ва таклифларга эга бўлган, партия воситалари билан тадбиркорлар, фермерлар, хусусий сектор вакиллари ва бошқа партия аъзолари манфаатларини ифодалашга қодир, обрўли ва жонкуяр шахсларнинг ихтиёрий равишда бирлашишидан ташкил топади.
Партиянинг ана шу талабларга жавоб берадиган, ўз ишининг жонкуяри бўлган корхона раҳбари Меҳрож Файзилов бир овоздан янги БПТ раислигига сайланди.
Насиба МЎМИНОВА,O‘zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиБПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари
Обсудить новость на Форуме