13:15 05.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЭЛЕКТОРАТГА ЭЪТИБОР МУСТАҲКАМ ИШОНЧ АСОСИДИР
Олтиариқ туманидаги «Фромода текстиль» масъулияти чекланган жамиятида бошланғич партия ташкилоти иш бошлади
Маълумки, сиёсий партияларнинг омма ўртасидаги мавқеи асосан жойларда олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари билан чамбарчас боғлиқдир. O’zLiDeP электорати бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳам ҳудудлардаги қуйи бўғинлар ҳамда улар атрофига уюшган фаолларнинг ҳиссаси алоҳида бўлмоқда. Ҳозирда партия туман кенгаши тизимида 30 та БПТ фаолият юритаётган бўлса, яқинда улар қаторига «Фромода текстиль» масъулияти чекланган жамияти қошида иш бошлаган яна бир ташкилот қўшилди. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, корхона ўз маҳсулотлари билан нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам ном қозонаётган ишлаб чиқариш субъектларидан ҳисобланади. Бу ерда 34 нафар ишчи-хизматчи бўлиб, 2012 йилда улар томонидан 435 млн. сўмлик трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Сифатли маҳсулотнинг қарийб тенг ярми эса экспорт қилинди. – Эришилаётган натижаларда БПТ аъзоларининг ҳам салмоқли улуши бор, — дейди БПТ раҳбари Зумрадхон Обиджонова. – Корхона қошидаги қуйи бўғин ўз атрофига 11 нафар партия аъзосини жипслаштирган. Улар «Кучимиз ва муваффақиятимиз – бирликда» шиори остида иш юритиб, жамоага ҳар жиҳатдан ўрнак бўлмоқдалар. Хусусан, корхонамиз раҳбари, халқ депутатлари туман кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Авазбек Абдураҳимовнинг фаоллиги билан партиянинг мақсад ва вазифалари аҳоли, айниқса, тадбиркорлар орасида кенг тарғиб этилмоқда. Дарҳақиқат, қуйи бўғин аъзолари мамлакатни демократлаштириш ва модернизациялаш жараёнида фуқаролар тафаккури ва сиёсий дунёқарашини кенгайтириш, бу жараёнда тарғибот-ташвиқотнинг самарали усулларидан фойдаланиш муҳим эканини яхши англамоқдалар. Бусиз кўзланган мақсадларга тўла эришиб бўлмайди. Зеро, жамиятимизда сиёсий партияларнинг мавқеи тобора мустаҳкамланаяпти. Улар аҳолини, жумладан, ёшларни ғоявий тарбиялашда катта имкониятларга эгадир. Биз юқорида тилга олган БПТ фаоллари ҳам шуни назарда тутиб, кўпроқ аҳоли орасида бўлиш, сиёсий тадбирлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Бунда БПТ етакчиларининг ташкилотчилик қобилияти ниҳоятда муҳим аҳамият касб этаяпти. – Олтиариқликлар азалдан тадбиркорлиги билан бошқалардан ажралиб туради, – дейди З.Обиджонова. – Бу ерда, айниқса, деҳқончилик маданиятини ривожлантириш борасида ўзига хос тажриба тўпланган. Олтиариқнинг сархил узумлари, турп ва бодрингларини ким билмайди. Истиқлол шарофати билан маҳаллий деҳқонлар учун янада кенг имкониятлар яратилди. Биз ана шундай фидойи, меҳнаткаш инсонлар билан елкама-елка туриб, O’zLiDeP ғояларини тарғиб ва ташвиқ қилаётганимиздан беҳад мамнунмиз. Умуман, давр билан ҳамнафаслик туман партия кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотларга хос бўлган хусусиятдир. Зеро, мақсадлар муштарак бўлган жойда янгидан-янги ютуқлар учун кенг йўл очилади. Олтиариқ туманида эришилаётган муваффақиятлар эса бунга мисол бўлиши мумкин.
Абулфайз САЙИДАСҚАРОВ,«XXI asr»
Обсудить новость на Форуме