23:15 07.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЭЛ ДАСТУРХОНИНИ ТЎЛДИРАЁТГАН ФЕРМЕРЛАР
Юртимизда ғалладан юксак хирмон кўтарилгани нафақат уни етиштирган деҳқон ва фермерларимизнинг, балки бутун халқимизнинг ғурур ва ифтихорига сабаб бўлди. Бугун бу ғурур ва ифтихоримиз сабабчилари бўлган фермерларнинг қай биридан сўраманг, бу эришилган ютуқнинг асл сабаби, мустаҳкам пойдевори сифатида Президентииз раҳнамолигида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар эканлигини айтади. - Жорий йилда 65 гектар майдоннинг ҳар гектаридан 45 центнердан ҳосил олиниб, туманда биринчилардан бўлиб зафар маррасига етиб келдик,- дейди Сардоба туманидаги “Сувчи қувончи” фермер хўжалиги раҳбари Шуҳрат Бобомуродов. - Юртбошимизнинг биз ғаллакорларга йўллаган табриги кўнглимизни уйган хирмонимиз каби юксалтирди. Тарихда ҳеч бир давлат Президенти деҳқонига таъзим қилмаган. Президентимиз эса ўз табригида ҳалол меҳнатимизни юқори баҳолаб, бутун халқимиз номидан таъзим билдирган. “Фермер бой бўлса, мамлакат обод бўлади” деган сўзлар биз деҳқон-фермерлар зиммасига элимиз дастурхони тўкинлиги ва турмуши фаровонлигини таъминлашдек ўта масъулиятли ва шарафли вазифа юклайди. Аслида ҳам ҳар бир деҳқон учун ўз юртининг корига ярашдан ортиқ бахт бўлмаса керак. Шуҳрат Бекмуродов O‘zLiDePнинг фаол ва ташаббускор аъзоси. “O‘zLiDeP дастурида партия тадбиркорлиги, ташаббускорлиги, ўз ишини ташкил қилиш, ғоя ва лойиҳаларини амалга ошириш эвазига шахсий, оилавий фаровонликка ҳамда умуман жамият фаровонлигига интилувчи барча фуқароларни бирлаштириши қайд этилган. Қолаверса, партия доимо тадбиркорлар ҳамда фермерларнинг фаол ҳамкори ва маслакдоши бўлиб келган. Олдимизда турган долзарб вазифаларни партия дастурида белгиланган ишлар билан ҳамоҳанг равишда олиб боришга ҳаракат қиламиз”,- дейди O‘zLiDeP фаоли.Боёвутлик фермер Назокат Норхўжаева жорий йилги ҳосил чўғидан, машаққатли ва самарали меҳнати натижасидан баҳрамандлик ҳиссидан кўнгли тоғ бўлиб яшаяпти. У раҳбарлик қилаётган “Ҳасанбой Аҳтам ўғли” фермер хўжалиги 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, 70 гектар ерга эга. Хўжалик пилла, пахта ва ғалла топшириш шартномавий режаларини мунтазам ошиғи билан бажариб келмоқда. Натижада фермер хўжалигининг иқтисоди йилдан-йилга кўтарилиб боряпти. Бундан ўзига ишончи мустаҳкамланган фермер хўжаликни кўп тармоқлига айлантиришга бел боғлади. Қишлоқда тикув цехини ишга туширди. Энди нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган цех очиш ҳаракатида юрибди. “Ҳалол меҳнатимиз орқасидан “Нексия” автомобили олдик, намунали уй-жойли бўлдик. Ҳар гал ишдан толиққан пайтимда Президентимизнинг: “Фермерлар, тадбиркорлар, шиддатли бўлинглар, орқаларингизда мен борман”,- деган сўзларини эсласам, бир ғайратимга минг ғайрат қўшилади”,- дейди Назокат Норхўжаева. O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме