01:15 11.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Эҳтиром
Мана, 13 йилдирки, инсон шаъни, кадр-қиммати олий қадриятга айланган она-юртимизда осойишта ва дориломон кунлар учун жон фидо этган аждодлар хотирасини ёд этиш, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган юртдошларимизни, нуроний отахону онахонларимиз ва меҳнат фахрийларини кадрлаш анъанага айланди.
Барча вилоятларда тарихий хотира ва юксак эҳтиром рамзи сифатида қад ростлаган «Мотамсаро она ҳайкали» мажмуалари атрофи 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида юртдошларимизнинг бош қадамжосига айланди. Шу куни бу ерда уруш фахрийлари ёнма-ён туриб жанггоҳларда ҳалок бўлган сафдошларини эсга олсалар, аксарият юртдошларимиз ота-боболари руҳини ёд этиш мақсадида ташриф буюрадилар.
Кеча пойтахтимиздаги Мотамсаро она ҳайкалига давлат ташкилотлари, қатор чет эл ваколатхоналари, корхона ва ташкилотлар жамоалари қатори Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатлар ҳамда сенаторлар ташриф буюриб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар.
O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси М. Тешабоев ушбу санани нишонлашнинг аҳамияти ҳақида фикр билдириб, бугунги дориламон кунларнинг қадрига етиш, ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ўзликни англаш, юртга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар онгига катталарга ҳурмат, кичикларга иззат каби қадриятларни сингдириш, шунингдек, мамлакатимизнинг эртанги бахт-саодати ва порлоқ келажаги учун барча бирдек масъул эканини алохида таъкидлади.
Маросимда Иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларида жон фидо этган юртдошларимизнинг порлоқ хотираси ёдга олиниб, бир дақиқа сукут сақланди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |