23:15 27.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЕЧИМИНИ КУТАЁТГАН МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига амалий ёрдам кўрсатиш учун тузилган ишчи гуруҳлари Навоий вилоятида ҳам самарали иш олиб бормоқда.
Вилоятда иш олиб борган ишчи гуруҳлар фаолиятига бағишланган тадбирда кичик бизнеснинг саноат соҳасидаги улушини кўпайтириш, тадбиркорлик тузилмалари ва йирик корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантириш, партиянинг устувор вазифаларини ҳаётга тадбиқ этишни янада кучайтириш учун янги БПТлар очиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Ишчи гуруҳлари томонидан ўтказилган назорат-таҳлил тадбирлари давомида кўплаб масалаларга атрофлича тўхталиб ўтилди. Туман (шаҳар)лардаги мавжуд йирик корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳисоботлари тингланди, кўп тармоқли фермерлар, БПТлар фаолияти ўрганилиб, улар томонидан йўл қўйилган баъзи камчиликларни бартараф этишда амалий кўмак берилди.
– Бу жараёнларда O‘zLiDeP фаоллари, маҳаллий кенгашлардаги депутатларимизнинг ўзига хос ҳиссаси борлиги қувонарли ҳол, – дейди партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Ф.Солиев. – Вилоят миқёсида амалдаги қонунлар ва ҳудудий дастурлар ижроси назорат қилиниб, ечимини кутаётган масалалар депутатлик гуруҳида тегишли равишда ўрганиб чиқилиб, уларни маҳаллий кенгашлар сессиялари муҳокамасига киритиляпти.
Президентимизнинг “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони талабларидан келиб чиқиб, O‘zLiDeP вилоят кенгаши, партиядан сайланган депутатлар иқтисодиётни либераллаштириш, корхоналар молия-хўжалик фаолиятига давлат ҳамда назорат қилувчи органлар аралашувини камайтириш, тадбиркорлар фаолиятига ҳалал бераётган муаммоларни ўрганиш юзасидан изчил фаолият юритмоқда.
“БПТлар фаолиятида ёшлар ва аёллар фаоллиги ошиб бораётгани гувоҳи бўляпмиз. Бу саъй-ҳаракатлар натижасида партиянинг 1074 нафар аъзоларини ўзида бирлаштирган 20 та янги БПТ очилди. Бу эса, жойларда партиянинг нуфузи ва мавқеи тобора мустаҳкамланаётганидан далолат беради”, – дейди O‘zLiDeP вилоят кенгаши гуруҳ раҳбари Маҳфуза Рўзиева.
Муҳокамалар чоғида депутатларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир вазифалар ижроси юзасидан мансабдор шахслар ҳисоботини эшитиш, унинг якуни бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш фаолиятини янада фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.
O‘zLiDeP Навоий вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме