17:31 23.06.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Долзарб вазифалар таҳлили
O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ташкил этилган ўқув-семинарда Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» асосида партия олдида турган долзарб вазифаларга алохида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси билан ҳамкорликда ўтказилган тўрт кунлик семинар-тренингда иштирок этган партиянинг ҳудудий кенгаш раис ўринбосарлари, депутатлик гуруҳи раҳбарлари ҳамда сиёсий таълим марказлари ходимлари, шунингдек, партия нашрининг вилоятлардаги мухбирларининг асосий эътибори мамлакатимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш жараёнида партиянинг бўғинлардаги фаолиятини бугунги кун талаблари даражасида қайта кўриб чиқиш, сайланувчи ва ижроия ҳокимиятида самарали иш олиб боришга қодир бўлган малакали кадрлар захирасини яратиш масалаларига қаратилди.
O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия кўмитаси раиси Муҳаммадюсуф Тешабоевнинг таъкидлашича, Концепцияда илгари сурилган ғоялар парламент депутатлари билан бирга барча бўғиндаги партия фаоллари, маҳаллий кенгашлардаги депутатлардан тортиб бошланғич партия ташкилотларигача ўз фаолиятини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда. Бундай ўқув-семинарлар жойларда ўтказилиб, уларда энг долзарб вазифалар белгилаб олинганига қарамай, Тошкентда аввалги тадбирлар давомида билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни яна бир бор умумлаштириш имкомияги яратилди. Семинар иштирокчиларининг фикрича, O`zLiDeP сиёсий модернизация жараёнларидаги иштироки бевосита унинг қуйи ташкилотлари ҳамда маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари ишининг самарадорлигида намоён бўлиши керак.
Шу билан бирга партиянинг ахборот сиёсати йўналишидаги ишларни янада такомиллаштириш, ўз фаолияти ва мафкурасига оид маълумотларни электорат ҳамда кенг аҳолига етказишнинг самарали технологияларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратиши лозим.
Белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун, энг аввало, барча минтақавий тузилмалар, жумладан, шаҳар ва туман партия кенгашлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, доимий тарғиботчилар тармоғини шакллантириш, улар фаолиятини мафкуравий жиҳатдан янада бойитиш зарур.
Тадбир қатнашчилари O`zLiDeP аввалбошданоқ ўз электорати таркиби ва асосий мафкурасини аниқ-тиниқ белгилаб олган ҳолда фаолият юритаётганини, бугун ана шу ғоя ва электорат манфаатларини ҳимоя қилишнинг янги услубларидан, замонавий сиёсий технологиялардан кенгроқ фойдаланиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.
Ботир ҚУРБОНОВ, O`zLiDeP Андижон вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари:
— Муҳокама этилган масалалар, иштирокчиларнинг уларга нисбатан танқидий мулоҳазалари машғулотларнинг жонли ва қизғин ўтишини таъминлади. Партия раҳбарияти ва жойлардаги ҳудудий ташкилотлар масъулларининг ана шундай юзма-юз мулоқотлари умумишимизга катта наф келтиради, албатта. Энди гап бу ерда билдирилган таклиф-мулоҳазаларнинг энг қуйи бўгинлардаги фаолларимизгача етказа олишимизда. Бунинг учун ўз нашримиз — «XXI азг» газетаси имкониятларидан самарали фойдаланишимиз, унинг ҳар бир сони бошланғич ташкилотларга етиб боришига эришишимиз шарт. Чунки партия ҳаётига доир барча янгиликлардан хабардор этишнинг энг қулай воситаси — газетадир.
Фарход ТУРҒУНБОЕВ, фалсафа фанлари доктори, халк депутатлари Фарғона шахар кенгаши депутати:
— Бугун партиялараро рақобат нафақат Олий Мажлис Қонунчилик палатасида, балки Халқ депутатлари махаллий кенгашларида ҳам ўз аксини топиши керак. Бу борада турли партиялардан сайланган депутатлар ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маиший ривожланиши бўйича жорий ҳамда узоқ муддатга мўлжалланган иш режаларини ишлаб чиқиш ва ижросини назорат қилишда ўз электоратлари манфаатидан келиб чиқиб, фаол иштирок этишлари зарур. Бунда депутатлар бир масала юзасидан турлича сиёсий қарашлар ва ёндашувларни намоён этиб, режага киритилган ҳар бир масала юзасидан ўз партиясининг дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда аник, таклифлар киритиши, ташаббус кўрсатиши, танланган йўлнинг тўғри ёки нотўғри эканини назарий ва амалий асослаши, муайян масалаларга ОАВ орқали жамоатчилик эътиборини қаратиши, мухолифатчи томонларнинг танлаган позициясига муносабат билдириши ва уларга холис баҳо бериши лозим. Мен депутатларимизнинг жойлардаги фаолияти айнан ана шу масалаларга қаратилиши лозим, деб ҳисоблайман.
Фурқат ҲАТАМОВ, O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси котибияти мудири:
Партиянинг маҳаллий вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳлари олдида турган асосий вазифалардан бири бу, шубҳасиз, партия электоратини ўйлантираётган социал-иқтисодий муаммоларни янада чукурроқ ўрганиш ва уларни ҳал этиш учун бор имкониятларни ишга солишдир. Бу муҳим ишга оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчиликни жалб этиш ҳамда улар кучидан самарали фойдаланиш лозим. Бунда қонунларнинг жойларда сўзсиз ижро этилиши устидан назорат ўрнатишда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар аъзоларига берилган ҳуқуклардан ҳам унумли фойдаланиш керак.
Комилжои ФАЙЗИЕВ, «XXI азг» газетасининг Наманган вилоятидаги мухбири:
— Семинар-ўқув машғулотлари барчамиз учун жуда фойдали бўлди. Жойлардаги партия ташкилотлари, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳларимиз ишини янада жонлантириш нафақат O`zLiDeP фаоллари, балки биз, журналистларга ҳам боғлиқ эканини яна бир карра чуқур ҳис этдик. Тадбирга партия вилоят кенгашлари раҳбарлари, маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари ҳамда газетамиз вилоят муҳбирлари таклиф этилгани туфайли энг асосий йўналишлар бўйича батафсил маълумот олишга эришдик. Ҳар уч соҳа вакиллари алоҳида-алоҳида гуруҳларга бўлиниб, бевосита ўзларига боғлиқ масалалар бўйича фикр алмашганлари, жойларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиққанлари тадбирнинг самарали ўтишига хизмат қилди.
Мухтасар қилиб айтганда, мазкур тадбир O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия кўмитаси ҳамда унинг жойлардаги қуйи органлари томонидан давлатммиз раҳбари Концепциясининг маъно-мазмунини янада чуқурроқ ўрганиш, шу асосда жойларда амалга оширилаётган ишларни атрофлича таҳлил этиш, эришилган ютуқлар, йўл қўйилгаи хато ва камчиликларга баҳо бериш имкониятини берди. Зеро, узоқ муддатга мўлжалланган стратегик мақсадларни амалга оширишда маслакдошларнинг ана шундай ўзаро фикр алмашувлари ўз самарасини бериши шак-шубҳасиздир.
Тўрт кун давом этган семинарда O`zLiDeP Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, сиёсатшунос олимлар ва мутахассислар ҳам ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
Обсудить новость на Форуме