14:30 24.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Долзарб масалалар муҳокама этилди
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”га бағишланган маърузасида Ўзбекистоннинг келажак тараққиёти стратегик йўналишлари концептуал жиҳатдан асослаб берилган эди.
Мазкур Концепциядан келиб чиқиб, депутатлар эътиборига фракция йиғилиши кун тартибидан ўрин олган дастлабки масала сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунидан келиб чиқадиган талабларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар дастури лойиҳаси ҳавола этилди.
Шуни таъкидлаш лозимки, ушбу Дастур “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш (78, 80, 93, 96 ва 96-моддаларига) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун ва моҳиятидан келиб чиқиб тайёрланди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилган ўзгартишлар ижро этувчи ҳокимият устидан парламент назоратини кучайтириш бўйича парламентга, қолаверса Қонунчилик палатасида фаолият юритаётган сиёсий партиялар фракциялари фаолиятига кенг имкониятлар яратиб беради.
Ушбу Дастурнинг асосий мақсади парламент назоратини янада кучайтиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирларни ҳам ўз ичига қамраб олган.
Хусусан, унда Қонунчилик палатаси томонидан ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда амалиётда қонунлар ижросини таъминлашга қаратилган.
Парламент назорати ўтказилишидан асосий мақсад қабул қилинган қонунларнинг самарадорлигига эришишга қаратилган. Парламент назоратини амалга оширишда бошқа давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатилиши мумкин.
Шунингдек, мазкур Дастурда “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрланиши назарда тутилган.
Ушбу лойиҳа қонунчиликда бюджет билан боғлиқ бўлган айрим ноаниқликларни бартараф этиб, парламент назорати институтини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
O`zLiDeP фракцияси депутатлари Дастурда белгиланган қонунларнинг қабул қилиниши Қонунчилик палатасининг парламент назорати фаолиятини янада такомиллаштиришини, унинг ҳуқуқий асосини янада мустаҳкамлашини таъкидлаб ўтдилар.
O`zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан кун тартибидаги иккинчи масала - “Ўзбекистон Республикаси билан Қатар Давлати ўртасида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш тўғрисидаги Битимни (Доҳа, 2010 йил 24 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳасининг мақсади Ўзбекистон Республикаси билан Қатар Давлати ўртасида икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашдан иборат.
Битимга биноан, томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда тенг ҳуқуқли ҳамкорликни янада ривожлантиришни, ўзаро ишонч ва манфаатдорлик асосида икки томонлама шерикчиликнинг аниқ йўналишларини, шунингдек халқаро ва минтақавий масалалар бўйича маслаҳатлашиш ва фикр алмашишни белгилайди.
Учинчидан, фракция аъзолари “Умумжаҳон почта иттифоқининг Уставига Саккизинчи қўшимча баённомани (Женева, 2008 йил 12 август) ратификация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.
Қонун лойиҳасининг мақсади, почта алоқаларини ташкил этиш ва такомиллаштиришни таъминлаш ҳамда ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шароитларни яратишдан иборат.
Ушбу қонун Ўзбекистон Республикасига сифатли ва самарали почта алоқаси хизматларини барқарор ривожлантиришни давом эттириш, Умумжаҳони почта иттифоқига аъзо мамлакатлар ҳудудида халқаро почтани қабул қилиш, унга ишлов бериш ва уни етказиб беришнинг ягона технологиясидан фойдаланиш, улар билан ҳамкорликни ва ўзаро алоқани ривожлантириш, мамлакатимиз манфаатларини халқаро ташкилотларда ҳимоя қилиш ва ёқлаш имкониятларини беради.
Тўртинчидан, фракция депутатлари “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини муҳокама қилдилар.
Қонун лойиҳасининг мақсади амалдаги “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги, “Архив иши тўғрисида”ги ҳамда “Музейлар тўғрисида”ги қонунларда назарда тутилган қоидалар нуқтаи назаридан уни қайта кўриб чиқишдан иборатдир. Чунки, ҳозирда бир қатор кодекс ва қонунларда мавжуд тегишли масалалар тилга олинган қонунларда белгилаб қўйилган норма ва ёндашувларга мос келмайди. Сабаби, ўзгартирилиши мўлжалланаётган қонун ҳужжатларининг асос қилинаётган қонунларга нисбатан анча эскириб қолгани ва ўтган вақт мобайнида миллий қонунчилигимиз ривожланиш жараёнининг муайян талабаларига жавоб бермай қолганлигидадир.
Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг бир қатор кодекс ва қонунларида маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга доир қоидаларни такомиллаштиришга, мазкур соҳа ҳамда архив иши билан боғлиқ тушунчаларнинг тўғри ва мақсадга мувофиқ қўлланилишига, аниқланган камчиликларни келгусида қайтармасликка асос бўлиб хизмат қилади.
Бешинчидан, фракция аъзолари “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига темир йўлда ташиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.
Қонун лойиҳаси темир йўл транспорти объектларида хавфсизликни таъминлашнинг миллий тизимини янада такомиллаштириш, инсон ҳаёти ва соғлиғига, жамият хавфсизлиги ва барқарорлигига хавф соладиган фавқулодда вазиятлар пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида ишлаб чиқилган.
Олтинчидан, кун тартибига сўнгги масала сифатида “Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда тақдим этилди.
Фракция мажлисида кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилдилар ва фракциянинг келишилган нуқтаи назари ишлаб чиқилди.
Обсудить новость на Форуме
23 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |