14:30 06.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Диплом — бизнесга катта йўл очади
Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтида эса «Диплом билан — бизнесга» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш, ёшларни ушбу соҳани янада тараққий эттиришга кенг жалб қилишга кўмаклашиш ва уларда ишбилармонлик кўникмаларини шакллантаришга қаратилган махсус ўқув курслари ташкил этилди.
— O`zLiDeP Сайловолди дастурида тадбиркорлик соҳасига қадам қўяётган ёшларга қулай шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш устувор вазифа сифатида белгиланган, — деди тадбирда «Ёшлар каноти» бўлими етакчи маслаҳатчиси Одилжон Абдуқаҳҳоров. — «Диплом билан — бизнесга» лойиҳаси бу борада, ҳеч шубҳасиз, муҳим ахамият касб этади.
Тадбирда Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиялаштириш масалалари, шунингдек, бизнес-режа тузишда нималарга эътибор қаратиш зарурлиги юзасидан билдирилган фикр-мулохазаларни ҳам иштирокчилар катта қизиқиш билан тингладилар.
«Диплом билан — бизнесга» мавзуидаги туркум ўқув курсларининг муҳим мавзуларидан яна бири — «Бизнес-ғоя танлаш — тадбиркорнинг муваффақиятга эришиш сирлари» мавзуида бўлиб, у ҳам талаба ёшларда катта таассурот қолдирди. Савдо – саноат палатаси Бухоро шаҳар бўлими ахборот – маслаҳат маркази раҳбари Карим Тошев ушбу масалага тўхталиб, пишиқ пухта ишлаб чиқилган режа муваффақият ва ютуқ сари ташланган дастлабки қадам эканини таъкидлади.
Маълумки, давлатимиз раҳбарининг «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да, жумладан, тадбиркорликни бошлаш учун керак бўладиган рухсат бериш тартиб-қоидаларининг қатъий чекланган рўйхати ва турларини аниқлаштириш зарурлиги юзасидан ҳам вазифалар белгилаб берилган.
Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъекгларини давлат руйхатидан ўтказиш инспекцияси бош мутахассиси Фирдавс Бахронов эса Концепцияда илгари сурилган қоида ва хулосалардан келиб чиқадиган энг муҳим вазифалар хусусида сўз юритди.
Ўқув курслари тангловчилари ҳузурида сўзга чиққан Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти доценти Фармон Аминов ҳам бўлажак тадбиркорлар диққат-эътиборини ана шу муҳим ҳужжатга қаратиб, Концепциядаги барча йўналишлар бўйича ёшларга тушунчалар берди.
Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида беш кун давом этган ўқув-семинарда ҳам асосан олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига бизнес-режа тузиш, тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, кредит сиёсатининг асосий талаблари, уни қайтариш жадвали, нақд пул оқими жадвалини тузиш, солиқ ва ундаги имтиёзлар хусусида атрофлича маълумотлар берилди. Ўкув-семинарда, шунингдек, битирувчиларнинг инновацион лойиҳалар устида ишлаётгани, бизнесга тайёргарлиги ҳам кўрикдан ўтказилди.
Дунёда табиий газ ресурслари камайиб бораяпти, — дейди Андижон давлат университети педагогика-психология факультети талабаси Отабек Мухторов. — Шунинг учун мен дарахтларнинг ерга тўкилган хазонларини тўплаб, пресслаб, унга маълум компонентларни қўшиб, ёқилғи ишлаб чиқариш лойиҳаси устида изланишлар олиб бораяпман.
Бунинг учун Германиядан ускуна олиб келмоқчиман. Агар кредит олсам, уни ана шу мақсадга сарфламоқчиман.
—Мен гўзаллик салони очиб, аҳолига маиший хизмат кўрсатишни йўлга қўймоқчиман, — дейди Андижон қишлоқ хўжалиги институти битирувчиси Отабек Ойбеков. — Бу билан бешта янги иш ўрни яратаман. Ўқиб-ўрганганларим эса ана шу бизнесни йўлга қўйишимда ёрдам бўлади, деб ўйлайман.
— Ҳар қандай касалликни даволашдан кўра олдини олган афзал, дейдилар. Менинг изланишларим туфайли болаларда скалиоз касаллиги, яъни умуртқа поғонасининг қийшайиб қолишини олдини олиш учун махсус парта яратилди, — дейди Андижон давлат тиббиёт институти талабаси Гулҳаё Холматова. — Бу маҳсулотга патент олиш арафасидаман. Агар лойиҳамга кредит олсам, ана шу ғоя воқеликка айланади.
Ўқув-семинарда битирувчиларнинг тадбиркорлик соҳасидаги назарий билимларини ошириш баробарида, уларнинг амалий кўникмаларини бойитишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бунинг учун йирик тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. Юртбошимизнинг «Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига асосан «Микрокредитбанк» вилоят бўлими томонидан 237 нафар коллеж битирувчиларига ўз бизнесини ташкил қилиш учун 348 млн. 800 минг сўмлик имтиёзли кредит ажратилгани ҳам ёшларга кўрсатилаётган эътибордан далолатдир.
Хулоса, қилиб шуни айтиш мумкинки, вилоятларимизда изчил йўлга қўйилган ушбу семинарлар, ёшлар, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини бизнесга жалб этишда катта аҳамият касб этмоқда. Тадбирлар якунида энг яхши инновацион лойиҳа ва ташаббуслар қўллаб-қувватланаётгани ва «Микрокредитбанк» томонидан уларга махсус сертификатлар берилаётгани ёшлар томонидан реал натижа сифатида баҳоланмоқда.
Обсудить новость на Форуме