20:31 11.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Диплом билан бизнесга
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2010 йил 28 июлдаги “Таълим муассасаларини битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбиркорлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда вилоятдаги касб-ҳунар коллежларининг битирувчи ёшларини иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида қатор тадбирлар ташкил этмоқда.
2011 йил 8 апрель куни Термиз шаҳридаги “Тадбиркорлик маркази”да O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Республика Марказий банки ҳамда “Микрокредитбанк” ҳамкорлигида олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчи босқич талабалари учун “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси доирасида махсус-ўқув семинари ўтказилди. Мулоқотда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш, хусусан, соҳани ривожлантиришда банк-молия муассасаларининг ўрни ва аҳамияти, банклар фаолияти орқали тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, партия электорати вакилларининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш бўйича билимларини ошириш ва уларга амалий кўмак бериш каби масалалар кенг муҳокама қилинди.
Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорлик ва кичик бизнесга бўлган қизиқишини янада орттириш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида партиянинг “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан 2010 йил февраль ойида “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси ишлаб чиқилган эди. Унда кўзда тутилган асосий мақсад – ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, ёшларни инновацион лойиҳа ва ташаббусларини амалда жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдир. Мазкур лойиҳа партия томонидан 2004 йилдан бошлаб анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ишбилармон ўқувчи” акциясининг мантиқий давомидир. Ўтган давр мобайнида мазкур акция доирасида республикамиздаги касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари ўртасида турли босқичда кўрик-танловлар ўтказилиб, ғолиблар партиянинг махсус стипендияси билан тақдирланишган. 2005-2009 йиллар давомида кўрик-танловнинг шаҳар, туман, вилоят босқичларида қатнашган юзлаб ёшлар айни пайтда тадбиркорлик, фермерлик, ҳунармандчилик ва касаначилик билан шуғулланиб келишмоқда.
Семинар қатнашчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда “Бизнес режа нима ва уни ёзиш талаблари”, “Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонуний-меъёрий ҳужжатлар”, “Микрокредитбанк” кредит сиёсатининг асосий талаблари, “Кредитни қайтариш жадвали”, “Нақд пул оқими жадвалини тузиш”, “Кичик бизнес вакиллари учун жорий қилинган солиқлар ва яратилган солиқ имтиёзлари” каби мавзуларда маърузалар тинглашди.
Тадбирда ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш орқали жамият ҳаётидан муносиб ўрин эгаллашларига яқиндан кўмаклашиш, ривожланган бозор муносабатлари ва фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнларида фаол иштирок этишга тайёр йигит-қизларни тарбиялаш, уларга етарли эътибор ва шарт-шароитлар яратиб бериш, иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини оширишга кўмаклашиш каби масалалар иштирокчиларнинг муҳокама марказида бўлди.
Тадбир якунида иштирокчиларнинг ўз бизнес режалари бўйича тақдимоти ҳам бўлиб ўтди ва лойиҳа иштирокчиларига кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва бошланғич сармояни шакллантиришга тижорат банклари томонидан кредит олиш ҳуқуқини берувчи махсус сертификатлар топширилди.
Ҳозирги кунгача мазкур лойиҳа доирасидаги бизнес курсларини битирган юзлаб ёшларда таълимдан сўнг уларда ўз бизнесларини йўлга қўйишга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Уларга O`zLiDeP вилоят Кенгаши қошидаги тадбиркорлар, фермерлар, банк-молия, солиқ идоралари вакилларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан тегишли кўрсатма, ҳуқуқий маслаҳатлар бериб борилаётганлиги вилоятда ёшлар бандлигини ортиб боришида муҳим аҳамият касб этаётир.
Сурхондарё вилоятида мавжуд 120 та ўрта-махсус касб-ҳунар коллежларининг 88 тасида битирувчиларни иш билан банд қилиш масалалари юзасидан айни пайтда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. 2011 йилда уларни 35 минг зиёд йигит-қизлар битириб чиқишади. Битирувчиларни иш билан банд қилишда мазкур лойиҳанинг аҳамияти катта эканлиги алоҳида таъкидланди. Тадбирда вилоятда барча молиялаш маблағлари ҳисобидан 2011 йил 50 млрд. сўмдан ортиқ микрокредит, шу жумладан вилоятдаги касб-ҳунар коллежларини битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 1,3 млрд. сўмдан ортиқ имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
O`zLiDeP вилоят Кенгаши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусан коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка йуналтириш буйича хам бир қатор тадбирларни амалга оширмокда. Вилоятдаги касб-хунар коллежлари битирувчиларини корхона, ташкилотларда амалиётни ўташлари учун шароитларни яратиш, устоз - шогирдлик анъналарини йўлга қўйиш, ёшларни ўз мутахассисликлари бўйича жамоада ишни давом эттиришларини таъминлаш ишларида хам фаол иштирок этмоқда.
Бугунги кунда вилоятдаги барча касб-ҳунар коллежларида ёшларга мутахассислик буйича таълим олишларидан ташқари уларга тикувчилик, тўқувчилик, пазандачилик, гулчилик, ҳунармандлик, фермерлик сингари ўнлаб турдаги касб-ҳунар ўргатувчи тўгаракларнинг йулга қўйилганлиги ҳам эътиборга моликдир.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |