17:31 07.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Диплом билан бизнесга
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси «Ёшлар қаноти» «Диплом билан бизнесга» лойиҳаси доирасида ўқув-семинар ўтказилишини маълум қилади
O’zLiDeP «Ёшлар қаноти» Ватан равнақи, эл-юрт манфаатлари учун фидойи бўлган, ўз тақдирини мамлакат тақдири билан уйғунликда кўрадиган ёшларни, ёш тадбиркорлар, ишбилармонларни, ёш малакали мутахассисларни сиёсий куч сифатида бирлаштиради.
O’zLiDeP «Ёшлар қаноти» фаоллари ташаббуси билан 2010 йилнинг феврал ойида «Диплом билан бизнесга» партиявий лойиҳа шаклида ишлаб чиқилди.
Лойиҳа доирасида ўқув-семинар ўтказилиб иштирокчилар ўртасида бир ҳафталик амалий тренинг ва дебатлар ўтказилади. Бу орқали ёшларга тадбиркорликни бошлаш учун бошланғич билим ва кўникмалар берилади.
Семинарда қуйидаги мавзуларда ўқув ва амалиёт дарслари ташкил этилади :
1.Бизнес режа;
2.Кичик бизнес вакилларини солиқ ва солиқ ҳужжатлари билан ишлашдаги муаммолари;
3.Нарх. Харажалар классификацияси;
4.Маркетинг ва маркетинг манбалари;
5.Кредит ва кредитни қайтариш графиги;
6.Фойда ва зарар ҳақида ҳисобот;
Ўқув машғулотларида Савдо-саноат палатаси, Давлат солиқ бошқармаси ва банк молия муассаларининг малакали мутахассислари томонидан маърузалар қилинади ҳамда тарқатма материаллар тарқатилади.
«Диплом билан бизнесга» лойиҳаси доирасида мамлакатимиздаги Олий таълим муассасалари ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликда тасдиқланган ўқув режасига асосан битирувчи талабалар иштирок этишади. Шунингдек, партия фаоллари бўлган ишбилармон, тадбиркор ва фермерлар ўқувларда ўзларининг янги лойиҳалари ва тавсиялари билан иштирок этишади.
АЗИЗ ЁШЛАР!
O’zLiDeP «Ёшлар қаноти» Сизни лойиҳада иштирок этишга таклиф этади.
Маълумот учун телефонлар : 8 (371) 255-08-21, 8 (371) 255-48-17
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |