12:47 22.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
«Dimax Metall Servis» ташаббускорлар сафида
Тошкент шаҳрининг кичик ҳалқа йўли орқали юрсангиз, ён томондаги замонавий ва кўркам савдо мажмуасига кўзингиз тушади. Ўзига хос лойиҳа асосида барпо этилган мазкур мажмуа бир пайтлар сомон бозори, деб аталарди. Кейинчалик бу ерда «Dimax Metall Servis» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилиб, қурилиш материаллари савдоси йўлга қўйилди.
Айни кунда жамоада меҳнат қилаётган 39 нафар ходимнинг 16 нафари O`zLiDeP аъзосидир. Уларнинг саъй-ҳаракати билан бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Энг муҳими, БПТ атрофига уюшган фаоллар ҳар соҳада ўрнак, ташаббускор. Яқинда республикамиздаги бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқариш ускуналари, транспорт ва бошқа техник воситаларнинг доимий ярмаркаси ташкил этилди.
— Ярмарка давомида 8 нафар тадбиркор ўз эҳтиёжларини қондириш учун тегишли миқдорда микрокредит олиш имкониятига эга бўлди, — дейди «Dimax Metall Servis»нинг етакчи мутахассиси, O`zLiDeP аъзоси Муродил Жўраев. — Эътиборлиси, Фазлиддин Муҳаммеджонов, Суннат Ортиқов сингари ходимларимиз ўз хизмат бурчларига сидқидилдан ёндашиш билан бирга партиявий топшириқларни ҳам бекаму кўст адо этмоқдалар.
— Бизнес-савдо мажмуини барпо этиш ғоясининг негизида нафақат қурилиш моллари бозорини йўлга қўйиш, балки ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолини иш билан банд этиш масаласи ҳам ётади, — дейди БПТ фаоли Адиба Жабборова. — Ўтган йилнинг ўзида 300 га яқин янги иш ўрни яратилганлиги фикримиз далилидир. Фақат шугина эмас. Яқин орада «Dimax Metall Servis» МЧЖ мутасаддилари ва партия фаоллари саъй-ҳаракати билан бизнес маркази ташкил этиш режалаштирилган.
Бунинг натижасида бизнес-консалтинг, аудит, лизинг, менежмент, маркетинг хизматларини йўлга қўйиш, бизнес фаолиятига оид тренинглар, мастер-класс ҳамда семинарлар, бизнес-форумлар уюштириш имконияти туғилади.
Обсудить новость на Форуме