00:45 21.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Диққат танлов!

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси ва ЎзЛиДеП дастурида назарда тутилган устувор вазифаларни ҳал этиш йўналишида “Давлат ва жамият ҳаётининг хозирги босқичида мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш жараёнларининг долзарб масалалари” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани доирасида ёш олимлар ва тадқиқотчилар ўртасида танлов (кейинги ўринларда – танлов) эълон қилади. Танлов ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш ва улар билан ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболдаги мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг қонунчилик, норматив-ҳуқуқий базасини чуқурлаштириш ва кенгайтиришга оид дастурий мақсад ва вазифаларни муҳокама этиш, партия кадрлар заҳирасига иқтидорли ёшларни танлаш ҳамда уларнинг касбий, ижодий ва хизмат соҳаларида ўсиши учун имконият яратиш мақсадида ўтказилади.  Танловда 35 ёшгача бўлган ёш мутахассислар ва тадқиқотчилар иштирок этиши мумкин. 

Танлов шартлариТанловда қуйидаги долзарб йўналишлар бўйича ёзма илмий ишлар билан қатнашиши мумкин:I. Давлат ва жамият бошқарувини демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш соҳасида.1. Ўзбекистондаги давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги ислоҳотлар – - тизимлилик, изчиллик ва ўзаро боғлиқлик. Давлат - сайлов эркинлигини таъминлаш ва Ўзбекистонда сайлов қонунчилигини ривожлантиришга қаратилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда асосий ислоҳотчи.
2. Ижро этувчи органларнинг ваколатлари, фаолият шакллари ва усулларини, давлат бошқаруви, бозор шароитида хўжалик фаолият асосларини аниқ белгиловчи қонунчиликни такомиллаштириш.
3. Ижро ҳокимияти органларини шакллантиришда парламент ролини янада ошириш. Ҳукумат ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш. Маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг ислоҳотларни амалга ошириш, бандлик муаммоларини ҳал этиш ва халқ фаровонлигини юксалтириш ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиш учун масъулиятини ошириш.4. Давлат ва жамият ҳаётини янада демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнида сиёсий партияларнинг тутган ўрни ва роли. Фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, уларнинг сиёсий маданияти ошиб бориши масалалари. 
II. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида.1. Ҳуқуқий давлат ва аҳоли ҳуқуқий онгини шакллантиришнинг асоси бўлган қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштириш. 
2. Тадбиркорлар, фермерлар, мулкдорлар ва хусусий секторнинг бошқа вакиллари манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик базаси ва механизмини такомиллаштириш. Хусусий сектор вакиллари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида хўжалик судлари ролини ошириш. Хўжалик судлари фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш – ошкоралик ва очиқликни таъминлаш. Ҳакамлик судларини фаоллаштириш ва имкониятларини кенгайтириш.3. Мулкдорларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминловчи қонунчилик нормалари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш. Судгача ва суд юритуви давридаги хўжалик ва бошқа низоларни ҳал этишнинг янада таъсирчан механизмини ишлаб чиқиш.4. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонуний манфаатлари ва қадр-қиммати қатъий риоя этилишини, содир этилган жиноят учун жазо муқаррарлигини кафолатловчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ваколатларининг хажмини аниқ қонунчилик асосида белгилаш.
III. Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш соҳасида.
1. Иқтисодиётни бошқариш тизимини янада чуқурлаштириш, такомиллаштириш ва либераллаштириш. Амалга оширилаётган ўзгаришларнинг холисона таҳлили, мантиқи ва изчиллиги, уларнинг энг замонавий меъёрларга мувофиқлигини баҳолаш.2. Иқтисодиётга тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий сармояларни жалб қилиш – уни модернизация қилишнинг энг муҳим омили сифатида. 
3. Жаҳон майдонида етакчи роль ўйЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси ва ЎзЛиДеП дастурида назарда тутилган устувор вазифаларни ҳал этиш йўналишида “Давлат ва жамият ҳаётининг хозирги босқичида мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш жараёнларининг долзарб масалалари” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани доирасида ёш олимлар ва тадқиқотчилар ўртасида танлов (кейинги ўринларда – танлов) эълон қилади. Танлов ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш ва улар билан ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболдаги мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг қонунчилик, норматив-ҳуқуқий базасини чуқурлаштириш ва кенгайтиришга оид дастурий мақсад ва вазифаларни муҳокама этиш, партия кадрлар заҳирасига иқтидорли ёшларни танлаш ҳамда уларнинг касбий, ижодий ва хизмат соҳаларида ўсиши учун имконият яратиш мақсадида ўтказилади.  Танловда 35 ёшгача бўлган ёш мутахассислар ва тадқиқотчилар иштирок этиши мумкин.  Танлов шартлариТанловда қуйидаги долзарб йўналишлар бўйича ёзма илмий ишлар билан қатнашиши мумкин:I. Давлат ва жамият бошқарувини демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш соҳасида.1. Ўзбекистондаги давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги ислоҳотлар – - тизимлилик, изчиллик ва ўзаро боғлиқлик. Давлат - сайлов эркинлигини таъминлаш ва Ўзбекистонда сайлов қонунчилигини ривожлантиришга қаратилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда асосий ислоҳотчи.2. Ижро этувчи органларнинг ваколатлари, фаолият шакллари ва усулларини, давлат бошқаруви, бозор шароитида хўжалик фаолият асосларини аниқ белгиловчи қонунчиликни такомиллаштириш.3. Ижро ҳокимияти органларини шакллантиришда парламент ролини янада ошириш. Ҳукумат ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш. Маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг ислоҳотларни амалга ошириш, бандлик муаммоларини ҳал этиш ва халқ фаровонлигини юксалтириш ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиш учун масъулиятини ошириш.4. Давлат ва жамият ҳаётини янада демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнида сиёсий партияларнинг тутган ўрни ва роли. Фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, уларнинг сиёсий маданияти ошиб бориши масалалари.  II. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида.1. Ҳуқуқий давлат ва аҳоли ҳуқуқий онгини шакллантиришнинг асоси бўлган қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштириш. 2. Тадбиркорлар, фермерлар, мулкдорлар ва хусусий секторнинг бошқа вакиллари манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик базаси ва механизмини такомиллаштириш. Хусусий сектор вакиллари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида хўжалик судлари ролини ошириш. Хўжалик судлари фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш – ошкоралик ва очиқликни таъминлаш. Ҳакамлик судларини фаоллаштириш ва имкониятларини кенгайтириш.3. Мулкдорларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминловчи қонунчилик нормалари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш. Судгача ва суд юритуви давридаги хўжалик ва бошқа низоларни ҳал этишнинг янада таъсирчан механизмини ишлаб чиқиш.4. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонуний манфаатлари ва қадр-қиммати қатъий риоя этилишини, содир этилган жиноят учун жазо муқаррарлигини кафолатловчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ваколатларининг хажмини аниқ қонунчилик асосида белгилаш. III. Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш соҳасида.1. Иқтисодиётни бошқариш тизимини янада чуқурлаштириш, такомиллаштириш ва либераллаштириш. Амалга оширилаётган ўзгаришларнинг холисона таҳлили, мантиқи ва изчиллиги, уларнинг энг замонавий меъёрларга мувофиқлигини баҳолаш.2. Иқтисодиётга тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий сармояларни жалб қилиш – уни модернизация қилишнинг энг муҳим омили сифатида. 3. Жаҳон майдонида етакчи роль ўйновчи, саноати ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш. Савдо-иқтисодий алоқалар қамровини кенгайтириш, хорижий инвестициялар, янги технологияларни жалб қилиш, фанга доир иқтисодиёт тармоқларини яратиш, кенг миқёсли инновацион дастурларни рўёбга чиқариш. 4. Технологик тараққиёт, мамлакат иқтисодиётининг устувор соҳалари ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларида юқори рақобатбардошликни таъминлайдиган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 5. Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом ривожланиш банки каби халқаро молиявий тузилмалар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш.6. Бозорларда монополлашувнинг олдини олиш, ишлаб чиқариш хажмлари, аҳоли бандлиги, турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун зарур бўлган соғлом рақобат шароитларини сақлашга доир долзарб муаммолар.7. Фермер хўжаликлари ва улар учун зарур бўлган самарали инфратузилмани янада ривожлантиришга кўмаклашиш. Қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш учун энг қулай шароитларни яратиш. Фермер хўжаликларининг ижтимоий ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизимидаги (асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, туб ислоҳотларни амалга оширувчилар ва замонавий технология ва инновацияларни жорий этувчилар сифатидаги) ролини ошириш. 8. 2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастурнинг амалга оширилиши.Мавжуд заҳираларни қўллаш, маҳсулот таннархини пасайтириш ва унинг сифатини ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш, экспорт салоҳиятини ошириш асосида юксалтиришда тадбиркорлик тузилмаларини янада рағбатлантириш бўйича ташаббусларни илгари суриш. Хусусий сектор воситасида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш жараёнларини молиялаштириш. Инновацион лойиҳаларни яратиш ва жорий этиш, ишлаб чиқаришни модернизациялашни молиялаштиришда тадбиркорлик ва бизнес роли ва иштирокининг ўзига хос жиҳатлари. 9. Инқироздан кейинги даврда қонунчиликни янада такомиллаштириш. Хусусий сектор вакиллари учун қўшимча инвестициявий фойда ва имкониятларни тақдим этиш.Ўзбекистон рақобатбардошлигини жаҳон бозорларида юксалтириш мақсадида иқтисодиёт тадбиркорлик секторининг ҳар бир субъекти мамлакат инновацион ривожланишидаги манфаатдорлигини таъминловчи чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.Ишланмаларни 2012 йил 25 октябрдан кечикмасдан, танлов комиссияси кўриб чиқиши учун қуйидаги манзилга етказиш зарур: Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 73-а уй, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон  Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси.Ишлар долзарб мавзуга бағишланган, ижодий тадқиқот шаклида бўлиб, мустақил, асосланган хулосалардан ҳамда амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлардан иборат бўлиши, фойдаланилган илмий адабиётлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, ва бошқа манбалар кўрсатилган бўлиши лозим. Фойдаланилган манбалар рўйхати танлов ишининг мажбурий тузилмавий элементи ҳисобланади. Унинг тўғри тузилиши танлов иштирокчисининг профессионал тайёргарлиги кўрсаткичларидан биридир. Ишлар А4 форматдаги қоғозда бажарилиши лозим. Иш хажми — 1,0 интервалда, Times New Roman, 12 шрифтида 3-5 варақдан ошмаган хажмда бўлиши керак. Ишга илова қилинаётган чизма, жадвал ва бошқа материаллар А4 форматига мос равишда тайёрланиши зарур. Танлов ишининг асосий қоидалари ва хулосалари компьютер тақдимоти шаклида ишланган бўлиши керак. (Кўпи билан 12 та слайд). Тақдимот ёзилган электрон манба (CD, DVD, flash) танлов ишига илова қилинади. Ишга  мутахассис, хусусан илмий раҳбарнинг фикри бўлиши мақсадга мувофиқ.Титул варағида қуйидагиларни кўрсатиш лозим:Муассаса номи, почта индекси ва манзили;Иш мавзуси;Муаллиф ҳақида маълумотлар:фамилияси, исми, отасининг исми, босқич, ўқитиш шакли, факультет (институт); почта индекси, уй манзили, телефон;Мазкур Низом талабларига жавоб бермайдиган ишлар танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилмайди. Қабул қилинган ишлар қайратилмайди. Танловда иштирок этиш муаллифнинг унинг иши ёки лавҳаси чоп этилишига рухсат беришини англатади. Танловни ўтказиш тартибиТанлов натижаларини якунлаш учун танлов комиссияси тузилади, унинг таркибига олимлар, мутахассислар, давлат ҳокимияти органлари ва депутатлик корпуси вакиллари киради. Танлов икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда танлов комиссияси 2012 йил 20 ноябргача энг яхши ишларни танлайди, уларнинг муаллифларига танловнинг иккинчи босқичида иштирок этиш ҳуқуқи берилади. Иккинчи босқич конференция шаклида 2012 йил 29 ноябрда ўтказилади, унда компьютер тақдимотларини қўллаган ҳолда маърузалар ва мавзу бўйича шўъбалар доирасида баҳс-мунозаралар (маъруза давомийлиги - 15 дақиқагача)  ташкил этилади. Регламентни ва иккинчи босқич қатнашчиларини танлов комиссияси белгилайди. Танловни якунлашТанлов якунларини танлов комиссияси ўтказади.Танлов комиссияси тақдим этилган ишларни, маърузачилар чиқишларини баҳолайди ва ғолибларни аниқлайди. Конференция тугагач, унинг якунлари ўтказилади.Танлов комиссияси қарорлари ва конференция натижалари асосида барча йўналишлар бўйича ғолиб чиққан талабалар, магистрантлар, ёш мутахассислар ва тадқиқотчиларга қуйидаги мукофотлар берилади: 1 ўрин учун – ноутбук;2 ўрин учун – компьютер;3 ўрин учун – нетбук.Бундан ташқари бир қатор рағбатлантирувчи мукофотлар жорий этилган. Ташкилотчилар танланган ишларни чоп этиш ва уларни тарқатиш ҳуқуқини ўзида қолдиради. Энг яхши ишлар алоҳида тўплам шаклида чоп этилиши мумкин.  Маълумот учун тел.: 255-48 -17, 255-08-21
 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме